Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлади.

Жорий  йилнинг 24 март куни  Шўрчи туман  “Аёллар дафтари”га киритилган  ҳамда  тиббий  ҳимояга  муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  мақсадида  ҳар бир туман   бўйича манзилли режалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишида олиб борилаётган ишларни  ўрганиш  мақсадида  Ўзбекистон соғлиқни  сақлаш ходимлари  касаба  уюшмаси Марказий кенгашининг вилоят  бўйича масъул ташкилотчиси  Муяссар Қодирова   Шўрчи  туманида  бўлдилар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти  билан  танишиб  ўз  таклифларини  бердилар

“Наврўз” умумҳалқ байрами муносабати билан

“Наврўз” умумҳалқ байрами муносабати билан таълим ва фан  ходимлари касаба уюшмалари Ангор туман кенгаши томонидан  таълим соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган, минглаб шогирдларга таҳсил берган устозлар холидан хабар олинди.

Баҳор фасли келиши билан юртимизда Наврўз таоми – сумалак тайёрланади.

Бир кун давомида қайнаб тайёр бўладиган сумалак таомининг тарихий фалсафаси, аслида, халқона урф-одат, удум ва қадриятларимизни ўзида акс эттирадиган маъно мазмунга эга. Жорий йилнинг 21 март куни  “Наврўз” умумҳалқ байрами муносабати билан эрта тонгдан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмасида ҳам сумалак қўйилди.

Бўлиб ўтган сумалак қўйишида касаба уюшма ходимлари фаол иштирок этишди ва тайёрланган баҳор таоми “Сумалак” барча  жамоа  аъзоларига улашилди.

 

Аёллар меҳнати эътиборда

Жорий  йилнинг  17 март куни вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва бошқа  масъуллар  иштирокида Сурхондарё  вилоят  Олтинсой  туманига ташрифи  давомида  “Тоғай Мурод”  маҳалласида жойлашган “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб у ерда ишлаётган аёллар билан суҳбати давомида уларнинг муаммолари тингланиб    муносиб меҳнат шароитлари билан танишдилар.

Шу  кунинг ўзида корхона   ошхонаси  учун  олти миллион  сўмлик  ошхона  анжомлари  ва овқатланиш  учун идиш  товоқлар  олиб  берилди.

“Аёллар дафтари” ва ундаги йўналишлар.

Жорий  йилнинг  17 март куни  Шўрчи туманида  “Аёллар дафтари” ва унда  белгиланган  йўналишлар  бўйича  амалга   оширилаётган  ишларнинг    амалий  натижалари  шунингдек   галдаги  вазифалар  хусусида йиғилиш  ўтказилди.  Йиғилишда  вилоят касаба  уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси  раиси А.Ахмедов,  Ўзбекистон  соғлиқни  сақлаш  ходимлари  касаба  уюшмаси Марказий  кенгашининг вилоят  бўйича масъул ташкилотчиси  М.Қодирова ҳамда тумандаги  “Аёллар  дафтари ” бўйича  масъул ташкилотлар  вакиллари  иштрок  этдилар.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Жорий йилнинг 14-март куни Термиз шаҳри “АМУДАРЁ” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 735-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида спортнинг мини футбол тури бўйича Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси “КУБОГИ” мусабақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятдаги олий талими муассасалари ва Афғанистон фуқароларини ўқитиш маркази футбол жамоалари ўзаро беллашдилар. Мусобақа якунларига кўра, Афғанистон фуқароларини ўқитиш маркази жамоси-3 ўрин ТерДУ жамоаси 2-ўрин, Тошкент давлат Аграр университети Термиз филиали жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолибларига касаба уюшмаларининг дипломлари, қимматбаҳо совғалари ва медаллар ҳамда касаба кубоги топширилди.

“СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ” ШИОРИ ОСТИДА АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли вакилларини ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланиб, бу борада жойларда корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан муайян ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Меҳнаткашларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали уларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, спорт орқали турли касб касалликларидан муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшларни спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан ҳам турли спорт тадбирларини доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, ҳар йили вилояти миқёсида ўтказиб келинаётган хаваскор велоспортчилар ўртасидаги “Касаба-Тур” веломарафони, “Соғлом оила” шиори остида ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасидаги оилавий спорт мусобақалари, “Спорт-саломатлик гарови” шиори остидаги  спартакиадалар шулар жумласидандир.

Касаба уюшмалари ташаббуси билан жорий йилнинг 11 март куни Термиз шаҳрида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият фаолият олиб бораётган ҳотин-қизлар ўртасида спортнинг 7 тури бўйича “Аёллар спартакиада”сининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақанинг вилоят босқичи ташкил этилган ташкилий қўмита раҳбарлигида ўтказилиб, унда Термиз шаҳар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган 250 нафар ишчи-ходимлар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, дартс, баскетбол, валейбол ва стритбол тўрлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Қайд этиш керакки, мусобақа 3 босқичда ташкил этилиб, биринчи босқич жорий йилнинг январ ойида корхона, ташкилот ва муассасаларда, иккинчи босқич февраль ойида шаҳар ва туманларда ташкил этилди. Аҳамятлиси, мусобақанинг биринчи ва иккинчи босқичларида виорятда меҳнат фаолиятини олиб бораётган жами 4000 нафарга яқин аёлларларнинг иштироки таъминланди.

Мусобақа якунларига кўра, спортнинг шахмат тури бўйича Шўрчи тумани жамоаси, шашка, енгил атлетика ва стол тенниси тури бўйича Термиз шаҳри жамоаси, валейбол тури бўйича Музработ тумани, дартс тури бўйича Шеробод тумани жамоаси, стритбол тури бўйича Денов тумани жамоалари    I-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа сўнгида спортнинг турлари бўйича 1-,2-,3-ўринни қўлга киритган ғолибларга ҳамда қўйидаги “Энг ёши улуғ иштирокчи” “Энг маҳоратли хаваскор спортчи” “Ғалабага бўлган интилиши учун” “Энг ёш иштирокчи” қўшимча номинациялари бўйича мусобақа иштирокчиларига вилоят касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

Жамоа шартномаси мухокама қилинди.

Жорий йилнинг 12 март куни Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида 2019-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан ҳисобот йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди ҳамда Жамоа шартномасининг тегишли бандларига қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилди.

Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси раиси Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида.

Жорий  йилнинг  11 март куни     Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси  раиси  Қ. Рафиков, вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва бошқа  масъуллар  иштирокида Сурхондарё  вилояти  Олтинсой  туманида истиқомат  қилаётган   “Аёллар  дафтарига”  киритилган  аёллар   хонодонида  бўлишди ва  уларнинг  холидан  хабар  олинди.  Ташриф давомида Тоғай Мурод махалласида жойлашган “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида  меҳнат қилаётган аёллар билан суҳбатлашдилар,  хамда уларнинг меҳнат шароитлари  билан танишдилар. ”Бўстон”  махалласида жойлашган “Сердце мира” масъулияти чекланган жамиятига ташрифи чоғида  Бўстон маҳалласи Аёллар маслаҳат кенгаши хонаси билан танишиб,  кенгаш аъзолари билан суҳбатлашдилар.

Олтинсой Касб-ҳунар ўқитиш маркази биносида тикувчилик йўналишида ўқиётган аёлларнинг 10 нафарига келажакда ўзларини иш  билан  таъминлашлари мақсадида тикув машиналари топширилди.

Шакарқамиш МФЙ да истиқомат қилиб келаётган  Атамуратова Насиба Очилдиевнанинг 2 нафар вояга етмаган ногирон фарзандлари бор. Турмуш ўртоғи мавсумий ишчи.  Оиланинг даромади оила таъминотига етмайди . Шу хонадонга касаба  уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси томонидан  моддий ёрдам  кўрсатилиб газ плитаси ва газ балон топширилди ҳамда касаба уюшмалари томонидан уй-жойини таъмирлаб бериш режага киритилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси  раиси  Қ. Рафиков   Ўзбекистон Президентининг  топшириқларига асосан  Олтинсой  туманидаги  “Аёллар дафтари”га киритилган  ҳамда  тиббий  ҳимояга  муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  мақсадида  ҳар бир туман  ва шаҳар бўйича манзилли режалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишларидаги ишларга  ҳам алоҳида  тўхталиб  бандма-банд тушунтириб  бердилар. Шунгдек Олтинсой  тумани шароитида   аёллар дафтарга киритилган ҳар бир хотин-қизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, уларда аниқланган касалликларни даволаш бўйича стационар ёки амбулатор  шароитда мақсадли соғломлаштириш, тиббий кўрик натижаларига кўра, жарроҳлик амалиётига муҳтож хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш,  ногиронлик белгилари аниқланган бемор аёлларни  тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари кўригидан ўтказиш масалалари ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур эканлиги алоҳида қайд этилди. Хулоса ўринида  ҳар  бир  аёл  тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз  кераклигини  эътироф  этилди.