Xotin-qizlar

Сурхондарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси тизимидаги корхона, ташкилот, муассасаларда ишлаётган ходимлар сони 414799 та бўлиб, шундан 189729 тасини хотин-қизлар ташкил қилади.

Ўзбекистон республикаси  Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон хотин-қизлар  қўмитаси фаолиятини  қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ3434- сонли фармони ва  ЎзКУФКнинг 2012 йил 27- июлдаги 5-4 сонли  “ЎЗКУФКнинг хотин-қизлар билан ишлаш кенгашини тузиш тўғрисида”ги  қарори  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2012 йил 16 ноябрдаги №Р-11/6 қарори асосида 11 нафар аъзодан иборат хотин-қизлар комиссияси тузилган. (раиси М.Ж.Қодирова)

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси хотин-қизлар комиссияси томонидан  хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини, жамият хаётидаги  мавқейини ошириш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси 2016 йилга мўлжаланган иш режаси ва  устивор йўналишлари белгилаб олди.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда  имзоланаётган жамоа шартномаларида хотин-қизлар учун  хавфсиз меҳнат, дам олиш шароитлари яратиб берилиши, меҳнатга муносиб хақ тўланиши, қўшимча имтиёзлар берилиши ва уларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориб, 10 та жамоа шартномалари, 6 та Келишувларнинг лойиҳаларини экспертизадан  ўтказишда иштирок этиб, хотин-қизларнинг манфаатларига доир таклифлар берилди.   

         Касаба уюшмалари томонидан  “Соғлом она ва бола йили” дастури мазмун моҳиятини  аҳоли ва хотин-қизлар ўртасида кенг тарғибот қилиш мақсадида  маърузалар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.  Масалан: Музработ туман тиббиёт бирлашмасида  2 февраль куни   “Соғлом она ва бола бахтли оила асоси, бахтли оила- фаровон жамият асоси” мавзусида   кўрик танлов ўтказилди.

Ҳалқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоят кенгаши хотин-қизлар комиссияси ташаббуси билан “Аёл борки олам мунаввар” шиори остида  давра сухбати ўтказилди.  Тадбирга  вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси,  фуқаролик жамияти шаклланишини мотиринг қилиш  мустақил институти  вилоят худудий бўлими вакили, ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш тизимида  фаолият юритаётган ҳамда оилалар  мустаҳкамлигини таъминлашда    ўз ҳиссасини қўшаётган 110 нафар фаол хотин-қизлар таклиф этилиб, касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.   Мазкур тадбир  вилоят телерадиосининг  ахборот дастури ва “Эҳтиром” кўрсатуви орқали намойиш этилди.

Аёлларни шарафлаш тадбири  барча корхона, ташкилот, муассасаларда  давом эттирилиб, тадбир доирасида 700 нафар фаол хотин-қизлар рағбатлантирилди.

“Соғлом она ва бола йили” дастури доирасида  кам таъминланган оилалар вакилларидан 1172 нафарига 127626.8 минг сўмлик;

-Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек уй-жой қурилиши учун ёш оилалардан 46 нафарига 812600.0 минг сўмлик  фоизсиз ссудалар;

-Фарзандлари 2 ёшдан 3 ёшгача тўлгунга қадар бўлган ёш оналардан 300 нафарига 84321.9 сўмлик;

-нодалат мулк шаклидаги  корхона, ташкилотлардан меҳнат қилаётган болалари аёлларга ойлик маоши сақланган холда 198 нафар аёлларга иш вақти 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган;

-201 нафар аёлларни ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилган.

Хотин- қизлар ўртасида  соғлом турмуш тарзини  шакиллантириш ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш мақсадида   “Соғлом оила” шиори остида  оилавий спорт мусобақалари  барча бошланғич ташкилотларда  ўтказилиб, вилоят босқичида 30 та оила иштирок этиб, республика босқичида фахрли 2-3- ўринларни қўлга киритишди.

Хотин- қизларни маданий дам олишларини ташкил этиш мақсадида кам таъминланган оилалардан  275 нафар хотин-қизлар  Самарқанд шаҳрига 2797 нафари  вилоятимизнинг тарихий қадамжолари,  мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоатларга  саёҳатлар уюштирилди.

Хотин-қизларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга яратилган  имтиёзлар хақида  бирлашма кенгашининг  хуқуқий маслаҳатхонаси ва  “Ишонч” телефони орқали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.  Жумладан  2016 йил 6 ойи давомида   бирлашма кенгаши томонидан  135 та хотин-қизларнинг  мурожаатлари ўрганилган. Мурожаатларнинг 89 таси хуқуқий химоя, 46 таси ижтимоий-иқтисодий  масалаларни ташкил қилади.

Бирлашма хуқуқий бўлими томонидан  судда хотин-қизлар манфаати бўйича 2 та даъво аризаси киритилган. Масалан  Пахта селекцияси, уруғчилик ва етиштириш агротехникалари илмий тадқиқот институти Сурхондарё  илмий текшириш  станцияси ходими Ахмедова Мавлудани ўз вазифасига тиклаш ва  мажбурий бекор юрган вақти учун 6.441.015 сўмни ундириш,  вилоят Халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш  бўлими кадрлар бўйича инспектори  З.Туроповани  ўз вазифасига тиклаш ва мажбурий бекор юрган вақти учун 599696 сўм иш хақи ундириш бўйича  киритилган даъво аризалари қаноатлантирилган.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида  Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  хотин-қизлар комиссияси ҳамкорлигида  “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида меҳнат қилаётган ҳамда касаначилик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминланиши, уларга  соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши аҳволи мавзусида 22 апрель куни  155 нафар хотин-қизлар иштирокида семинар ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email