MINTAQAVIY KELISHUV

 

Сурхондарё  вилоят  ҳокимлиги,  вилоят  касаба  уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Савдо-саноат палатаси  ҳудудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2017-2019 йилларга тузилган

 

 

 

 

МИНТАҚАВИЙ   КЕЛИШУВИ.

 

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.

 

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги (бундан буён – “вилоят ҳокимлиги”), вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси (бундан буён – “касаба уюшмалари”), Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси (бундан буён – “иш берувчилар”) кейинги ўринларда “Тарафлар” деб аталувчи мухтор вакиллар тимсолида:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига амал килиб;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши  бўйича Ҳаракат стратегиясига амал қилган ҳолда;

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мустақил Ўзбекистон манфаатлари устуворлигини эълон қилиб;

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган бешта тамойилга асосланган ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётини шакллантиришга кўмаклашиш заруриятини  тасдиқлаб;

давлат, иш берувчи ва ходимларнинг ижтимоий масъулияти муҳимлигини эътироф этган ҳолда;

ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида ўзаро амалий ҳамкорлик қилиш, аҳоли ҳаёт даражасини мутассил ошириш, жамиятда ижтимоий тотувлик ва барқарорликни сақлаш учун самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ижтимоий шериклик тамойилини амалга ошира бориб;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Cавдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун тузилган Бош Келишувга мувофиқ иқтисодиётни, ишлаб чиқаришни ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, даромадлар ва турмуш даражаси, меҳнат бозорини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш, янги иш ўринларини  барпо этиш, уй-жой  коммунал хўжалигини самарали  ишлатиш,  соғлиқни сақлаш,  таълим  муассасалари тизимини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, ижтимоий кафолатлар, ижтимоий ҳимоя, маъданий-маърифий ишлар, жисмоний тарбияни оммалаштириш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш йўналишларида мазкур Минтақавий Келишувни тузиб, мажбуриятларни бажаришни ихтиёрий равишда ўз зиммаларига оладилар.

 

 

 

 

  1. Иқтисодиётни, маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳамда

тадбиркорликни ривожлантириш.

 

Вилоят иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш, иқтисодиёт сектори ва тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, вилоятнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестицион фаолликни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш мақсадида Тарафлар келгуси даврда қуйидагиларни зарур деб ҳисоблайдилар:

  1. Вилоятда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва саноатни диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш ҳисобига маҳаллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишга доир ишларни ҳамкорликда амалга ошириш.
  2. Инвестиция муҳитини янада яхшиланишини таъминлайдиган аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини, шу жумладан корхоналар ва аҳоли инвестицияларини, чет эл инвесторларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва инфратузилмани модернизация қилиш ва ривожлантиришга ҳисса қўшаётган хўжалик юритувчи субъектларни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш ҳисобига амалга ошириш.
  3. Иқтисодиётда хусусий мулк улушини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, фаолиятнинг барча соҳаларида давлат иштирокини камайтириш бўйича ислоҳотларни янада чуқурлаштириш.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармонини бажариш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш.
  5. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириб, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги микрофирмалар, оилавий ва хусусий корхоналарни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш.
  6. Табиий бой заҳиралардан, интеллектуал, илмий-техникавий салоҳиятдан тўлиқ ва самарали фойдаланиб, мукаммал технологик жараённи ўз ичига олган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва қишлоқ хўжалик хомашёсини сифатли қайта ишлайдиган қувватларни етакчи ўринларда бўлишини таъминлайдиган ва аҳолига сервис хизмати кўрсатишга қаратилган ишларни ривожлантириш.
  7. Аграр секторда таркибий ўзгаришларнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиш, шунингдек фермерлик, деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун самарали ўзаро ҳисоб-китоб механизмларини ишлаб чиқиш ва бу маҳсулотларни саноат асосида қайта ишлаш кўламини кенгайтириш орқали озиқ-овқат ҳавфсизлигини янада мустаҳкамлаш.
  8. Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, самарадорликни ошириш мақсадида кўп тармоқли фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, замонавий технологиялар билан таъминлаш чораларини кўриш.
  9. Фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб ускуналари, инвентарларни лизинг асосида сотиб олишда кўмаклашиш ҳамда етиштирилган маҳаллий маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланаётган субъектларни рағбатлантириб бориш;
  10. Ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш, сув ресурсларидан тежамли фойдаланишга эришиш;
  11. Ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича турар жой ва иншоотларнинг қурилишига алоҳида эътибор бериш, электр-энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, йўллар қуриш ва таъмирлаш, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш.

 

  1. Меъёрий ижодкорлик ишларида иштирок этиш ва

ходимларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш.

 

Мавжуд ҳуқуқий меъёрлардан фойдаланиш ва ҳуқуқий майдонни кенгайтириш йўли билан ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Тарафлар қуйидагиларни ўз зиммаларига оладилар:

  1. Ходимларнинг меҳнат ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда касаба уюшмалари бирлашмаси иштирокини таъминлаш.
  2. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг:

“Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 81-сонли;

“Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги 132 -сонли;

“Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 129-сонли;

“Халқаро меҳнат меъёрларини татбиқ қилишга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида”ги 144-сонли;

“Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида” 1952 йилги конвенцияни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги 183-сонли;

“Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашадиган асослар тўғрисида”ги 187-сонли конвенцияларини;

“Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-конвенцияга 2014 йилги қўшимча протоколни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш бўйича таклифлар билан чиқиш.

  1. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, шунингдек малака ошириш бўйича барча турдаги таълим муассасаларида “Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари” мавзусида машғулотлар ўтказилишини йўлга қўйиш.
  2. Қуйидагиларга доир таклифларни биргаликда ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунига ходимларни, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ходимларини танлаш ва ёллашга кўмаклашувчи рекрутинг агентликларини ташкил этишни кўзда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритишучун таклифлар бериш;

меҳнат шартномалари тузмасдан фаолият кўрсатадиган мавсумий, кунбай ишчилар, шу жумладан бир марталик вақтинчалик ишларда меҳнат қиладиган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича туман коэффециентлари ва устамаларини, шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддатини, табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай туманлар рўйхатини шакллантириш ва белгилаш бўйича таклифлар киритиш.

  1. Иш берувчилар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, нодавлат сектори корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, кичик бизнес субъектларида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини кафолатлаш;
  2. Меҳнат қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш бўйича барча корхона ва ташкилотлар билан касаба уюшмаларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш.
  3. Иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш.
  4. Аҳолининг муҳтож табақалари, кам таъминланган оилалар, ёш болали аёллар, боқувчисини йўқотган, ногирон фарзандлари бор оилаларни, ёлғиз кексаларни ижтимоий ҳимоялашни янада кучайтириш чора-тадбирларини кўради.
  5. Иқтисодиётнинг нодавлат секторидаги корхоналарни касаба уюшмалари аъзолигига жалб этиш орқали уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини йўлга қўйиш.
  6. Вилоят, шаҳар ва туманлар “Бандлик” дастурларини ишлаб чиқишда касаба уюшмалари ташкилотлари таклифларини инобатга олади. Вилоятнинг олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, қуролли кучлар сафида муддатли хизматни ўтаб қайтганлар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг бошқа тоифаларини, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни, айниқса меҳнат бозорида эркаклар билан тенг шароитда рақобат қилаолмайдиган аёллар, вояга етмаганлар ва ногиронларни ишга жойлаштириши учун квоталар белгилайди.
  7. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунга биноан аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи маҳаллий мувофиқлаштирувчи қўмитаси фаолиятини биргаликда тартибга солиб бориш.
  8. Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ички меҳнат бозори имкониятларини кенгайтириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик ҳамда хотин-қизлар ва ёшлар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш орқали уй меҳнати, касаначилик имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш.
  9. Корхона, ташкилотларда иш берувчилар ходимларни оммавий равишда ишдан озод этилиши эҳтимоли тўғрисида ўз вақтида мазкур Келишув иштирокчиларига бўйсунувчи иш берувчилар касаба уюшмаси билан камида икки ой олдин маслахатлашиб олишлари қонун доирасида амалга оширилади ва бу тўғрисида маҳаллий меҳнат органларига маълум қилиш.

 

  1. Давлат корхоналарини ҳусусийлаштириш чоғида ходимларнинг манфаатларига риоя қилинишини назорат қилиш.
  2. Касаба уюшмалари органлари томонидан янги иш ўринларини яратишда иш берувчиларга кўмаклашишлари ҳамда ўтказилган мониторинглар натижалари бўйича иш берувчиларнинг ҳисоботлари ҳаққонийлиги юзасидан ахборот киритиб боришлари таъминланади.
  3. Касаба уюшмалари аниқлаган қонунбузарликлар мансабдор шахслар томонидан бартараф этилмаган ҳолатларда, юридик шахсларнинг юқори органлари билан ижтимоий шериклик ва мулоқот асосида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини судгача ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш;
  4. Касаба уюшмаларининг меҳнат қонунчилиги бузилишининг олдини олиш борасида барча бошқарма ва идоралар билан тизимли ҳамкорлигини таъминлаш.
  5. Колл-марказлар, ишонч телефонлари ва виртуал қабулхоналар тармоғига қилинган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ходимларнинг ижтимоий-меҳнат масалалари юзасидан муаммоларини ҳудуднинг ўзида ҳал қилиш чораларини кўриш.
  6. Бошқармалар ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хўжалик субъектларининг Халқаро меҳнат ташкилотининг асоссолувчи конвенцияларига риоя этишга доир чоралари тизимини таҳлил қилиб бориш.
  7. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга розилик сўраб киритилган тақдимнома касаба уюшмаси қўмитасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 19 апрелдаги 2-11-сонли қарори билан тасдиқланган “Касаба уюшмаси органида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби” асосида кўриб чиқилиши таъминланади.

 

  • Меҳнатга ҳақ тўлаш, даромадлар ва аҳолининг

турмуш даражасини ошириш.

 

Вилоят ҳокимлиги

 

  1. Мазкур Келишувнинг амал қилиш даврида меҳнаткашларнинг реал иш ҳақи ва даромадларини ошириш, ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида меҳнат ҳақи улушини 30  фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб туришга доир чоралар кўради.
  2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат ҳақи ўз вақтида тўланишида тижорат банклари ва иш берувчиларнинг масъулиятини оширади.
  3. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Ҳукумат қарорларига асосан фуқароларнинг иш ҳақлари, стипендия, пенсия ва болалар нафақалари белгиланган муддатларда берилиши таъминланиши ҳамда иш ҳақлари ва бошқа тўловлар корхона раҳбари ёки банк муассасалари айби билан кечиктирилганда айбдорлар қонунга асосан жавобгарликка тортилишини таъминлайди.
  4. Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, энг кам иш ҳақи стандартларига риоя этилиши, энг кам меҳнат ҳақи Ягона тариф сеткасининг биринчи разряди ставкасидан кам бўлишига йўл қўймайди.

Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларига қатъий риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратади.

Бошқа кичик бизнес субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари бўйича шу каби талаблар ишлаб чиқилиб жорий этилганда ижросини таъминлайди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантиришда иш ҳақи таркибида тариф қисмининг салмоғи 50 фоиздан кам бўлмаслигига эришиш чораларини кўради. Иш берувчининг айби билан иш ҳақи ўз вақтида тўланмаган ҳолларда унга нисбатан қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари ва келишувларда белгилаб қўйилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.

  1. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисми ўртасидаги мақбул нисбатнинг давлат томонидан ва жамоа шартномалари воситасида ўрнатилиши  таъминланади.
  2. Вилоятда тармоқ, ҳудудий ва маҳаллий миқёсларда илмий асосланган меҳнат меъёрларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўради.

 

Касаба уюшмалари

 

  1. Ижтимоий шерикларга меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишда ва иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашда жамоа келишувлари ва шартномаларининг ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирларни кўради.
  2. Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, энг кам иш ҳақи стандартларига риоя этилиши, энг кам меҳнат ҳақи Ягона тариф сеткасинининг биринчи разряди ставкасидан кам бўлмаслиги устидан жамоатчилик назоратини олиб боради.
  3. Бир хил қийматдаги меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашади.
  4. Ходимларнинг иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқларини фаолроқ муҳофаза қилиш мақсадида прокуратура органлари, Давлат меҳнат инспекциялари билан ҳамкорлик қилади, ходимлар манфаатларини кўзлаб судга даъво аризаларини киритиш амалиётидан фойдаланади.

 

Иш берувчилар

 

  1. Ходимларнинг реал иш ҳақи ва даромадларини ошириш, ялпи ички маҳсулот таркибида меҳнат ҳақи улушини 30  фоиздан кам бўлмаслиги чораларини кўради.

Бунда кичик бизнес субъектлари, чакана савдо, умумий овқатланиш, қурилиш ташкилотлари, фермер ва деҳқон хўжаликларида ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда энг кам иш ҳақи стандартларига риоя этилиши, энг кам меҳнат ҳақи Ягона тариф сеткасининг биринчи разряди ставкасидан кам бўлмаслигига қатъий риоя этади.

  1. Қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномаларида белгиланган тартибда меҳнатга ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминлашда иш берувчиларнинг жавобгарлиги ва масъулиятини оширади.
  2. Ходимларнинг розилиги билан иш ҳақининг бир қисми уларнинг пластик карточкасига ўтказиб борилади, бунда ўтказма миқдори тўланадиган сумманинг 50 фоизидан ошмайди. Иш берувчининг айби билан иш ҳақи ўз вақтида тўланмаган ҳолларда унга нисбатан қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари ва келишувларда белгилаб қўйилган тартибда жавобгарлик қўлланилади.
  3. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисми ўртасидаги мақбул нисбатнинг давлат томонидан ва жамоа шартномалари воситасида ўрнатилиши  таъминланади.

 

  1. Меҳнат бозорини ривожлантириш,

аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш.

 

Вилоят ҳокимлиги

 

  1. Бандлик йўналишларида, ҳудудлар кесимида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш йиллик Дастурларини ишлаб чиқиш ва бажариш бўйича тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаб, барқарор иш ҳақини ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи доимий иш ўринлари, айниқса қишлоқ жойларида янги иш ўринлари яратилишига алоҳида эътибор қаратади.
  2. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг услубиёти бўйича ҳисоблаб чиқилган умумий ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 5,5 фоизидан ошмаслигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни касбий тайёргарликдан ўтказиш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек уларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилишни ташкил этади.
  3. Янги иш ўринларининг яратилиши ва ишсизлик даражаси камайтирилиши устидан давлат назорати ва жамоатчилик мониторингини йўлга қўяди. Касаба уюшмалари вакилларини ҳокимликлар ҳузуридаги тегишли ишчи комиссиялар таркибига жалб этишга кўмаклашади.
  4. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлик даражасини пасайтириш бўйича таъсирчан чоралар кўради.
  5. Меҳнат бозоридаги жараёнларни самарали тартибга солиш орқали фуқароларнинг Конституцияда белгиланган меҳнат қилиш, эркин иш танлаш ва самарали бандликка бўлган ҳуқуқларини таъминлашга шарт-шароит яратади.
  6. Аҳолининг муҳтож табақалари, кам таъминланган оилалар, ёш болали аёллар, боқувчисини йўқотган, ногирон фарзандлари бор оилаларни, ёлғиз кексаларни ижтимоий ҳимоялашни янада кучайтириш чора-тадбирларини кўради.
  7. Вилоят аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратилиб борилади (1-жадвал).
  8. Вилоят “Бандлик” дастурига асосан янги иш ўринлари ташкил қилинади, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун квота бўйича иш ўринлари барпо этилади. Йирик саноат корхоналарида касаначилик услубида иш ўринлари очишга эришиш (2-жадвал).
  9. Вилоятнинг барча ҳудудларида “Бўш иш ўринлари” ярмаркалари ўтказишни ташкил қилади.
  10. Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ички меҳнат бозори имкониятларини кенгайтириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик ҳамда хотин-қизлар ва ёшлар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш орқали уй меҳнати, касаначилик имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўяди.
  11. Меҳнат бозорини таҳлил қилиш асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича мутахассислар тайёрлашни, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўз мутахассислигига мувофиқ иш билан таъминлаш борасида таъсирчан чораларни кўради ва ёш мутахассисларни иш жойларида қўнимлилиги юзасидан иш берувчиларнинг шахсий жавобгарлигини оширади.
  12. Ҳудудларда янги иш ўринлари яратилиши ва ишсизлик даражаси камайтирилиши устидан давлат назорати ва жамоатчилик мониторингини йўлга қўйиш, касаба уюшмалари вакилларини ҳокимликлар ҳузуридаги тегишли ишчи комиссиялар таркибига жалб этишга кўмаклашади.
  13. Аҳолини иш билан таъминланишининг энг юқори даражасида бўлиши учун ишлаб чиқаришни кичик бизнес ва оилавий корхоналар ҳисобидан ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади ва уларни қўллаб-қувватлайди.
  14. Вилоятда тузилган қурилиш тендер комиссиялари ва қурилиб, фойдаланишга топшириладиган қурилиш объектларини қабул қилиш комиссиялари таркибига касаба уюшмалари вакилларини киритади.
  15. Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларига риоя этилишини назорат қилади, бошқа кичик бизнес субъектлари учун шу каби талаблар ишлаб чиқилиши ҳамда жорий этилиши чораларини кўради.
  16. Жойларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 01 августдаги 27-24 қ/қ –сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар сони ва иш ҳақи фондининг энг кам меъёрларини белгилаш тўғрисидаги Низом”га риоя этилишига кўмаклашади.
  17. Юридик шахсларнинг тугатилиши ва қайта ташкил этилиши натижасида бўшатиб олинган ходимларнинг қонуний ҳуқуқларига риоя этиш, уларни қайта ўқитиш, малакасини ошириш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашади.
  18. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлик даражасини камайтириш, МДҲ ва бошқа чет давлатларга меҳнат миграциясини самарали тартибга солиш, шунингдек қайтиб келаётган мигрантларни ишга жойлаштириш бўйича амалий чоралар кўради.

Касаба уюшмалари

 

  1. Янги иш ўринларини яратишда иш берувчиларга кўмаклашади ҳамда иш ўринларининг ҳаққонийлигини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб боради.
  2. Жойларда ишсизлик сабабларини ўрганиб, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тузилаётган ҳудудий “Бандлик” дастурига таклифлар киритиб боради.
  3. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, Қуролли кучлар сафида муддатли хизматни ўтаб қайтганлар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг бошқа тоифаларининг ишга жойлаштирилишига кўмаклашади.
  4. Ходимларни ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолларига йўл қўймаслик, ноқонуний иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқарилган ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шартлари, меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатларига, меҳнат қонунлари ва меъёрий ҳужжатларга асосланиб тузилган жамоа шартномаларининг бажарилишини назорат қилиб боради.
  5. Меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, меҳнат бозорини самарали мувофиқлаштириш мақсадида фуқароларнинг меҳнатга бўлган конституциявий ҳуқуқлари меҳнат қонунчилигига асосан бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боришга эришади. Ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш муаммосини ижро этувчи ҳокимият ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари олдига қўяди. Вилоят иш жойларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тузиш ва амалга оширишда фаол иштирок этади.
  6. Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларини бажаришга жалб этиш мақсадида, касаначиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатларини таъминлаш ишларининг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатади.
  7. Нодавлат сектори корхона ва ташкилотлари, жумладан, кичик бизнес субъектлари, оилавий тадбиркорлар, хорижий инвестиция асосида ташкил қилинган қўшма корхоналар ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш ва уларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишни йўлга қўяди.
  8. Аҳолининг, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг самарали бандлигини таъминлашга, иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганларни расмий секторга ўтказилишига кўмаклашиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаш чораларини кўради. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишсизликдан ҳимояланиши борасидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишида кўмаклашади.
  9. Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларига риоя этилишини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб боради.
  10. Кичик бизнес, ҳусусий тадбиркорлар, деҳқон фермер хўжаликлари, касаначиларнинг қонун хужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатларини таъминлашга кўмаклашади.
  11. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Бандлик” ҳудудий дастурларига янги иш жойларини ташкил этиш бўйича хусусий тадбиркорлик, ҳалқ ҳунармандчилиги, касаначилик меҳнатини ривожлантиришга доир аниқ таклифлар киритиб боради.
  12. Юридик шахсларнинг тугатилиши ва қайта ташкил этилиши натижасида бўшатиб олинган ходимларнинг қонуний ҳуқуқларига риоя этиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
  13. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлик даражасини камайтириш, МДҲ ва бошқа чет давлатларга меҳнат миграциясини самарали тартибга солиш, шунингдек қайтиб келаётган мигрантларни ишга жойлаштириш бўйича Давлат ҳокимияти ва меҳнат органлари, иш берувчилар билан ҳамкорликда амалий чораларни кўради.
  14. Вилоятда тузилган қурилиш тендер комиссиялари ва қурилиб, фойдаланишга топшириладиган қурилиш объектларини қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади.
  15. Долзарб ижтимоий иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг ҳокимлик, корхоналар, ташкилотлар вакиллари билан давра суҳбатларини ташкил этиб боради.

 

Иш берувчилар

 

  1. Вилоятда бюджетдан ташқари фондлар ҳамда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига замонавий мосланувчан технологияларни, чет эл инвестициясини жалб этиш ҳисобидан янги иш ўринлари яратиш чораларини кўради.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3706-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чораларини кўради, иш билан банд бўлмаган аҳолини оилавий тадбиркорлик йўналишларига жалб қилади.
  3. Ишга қабул қилишдан асоссиз бош тортиш ва асоссиз ишдан бўшатишга барҳам бериш, иш билан таъминлашда ижтимоий кафолатлар бериш, ишсизликни олдини олиш чораларини кўради. Корхоналар банкротга учраганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги туфайли ишдан бўшаб қолган ходимларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ходимларни иш билан таъминлашни кафолатлайди. Ходимларни ноқонуний равишда иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқаришга йўл қўймайди.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мазмун-моҳиятини кенг халқ оммаси ўртасида тарғибот қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида “Ташаббус” кўрик-танловининг ўтказилишини ташкил қилади.

Тадбиркорлик субъектларининг Республика ва Халқаро кўргазмаларда қатнашишига ҳамда чет эл технологияларини олиб келишида кўмаклашади.

  1. Вилоятдаги ўқув ва малака ошириш марказларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этади.
  2. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар, кичик бизнес вакиллари ҳамда фермерларнинг ишлаб чиқаришни ташкил қилишлари учун молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида банклардан кредитлар олиш, лизинг шартномаларини тузиш, бизнес режалар ишлаб чиқиш ҳамда кредит маблағларини ўзлаштиришда кўмаклашади.
  3. Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низоларни бартараф этишга кўмаклашади. Тадбиркорлик субъектлари манфаатларини Хўжалик ва Ҳакамлик судларида ҳимоя қилади.
  4. Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларига риоя этилишини назорат қилади, бошқа кичик бизнес субъектлари учун шу каби талаблар ишлаб чиқилиши ҳамда жорий этилиши чораларини кўради.
  5. Жойларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 01 августдаги 27-24 қ/қ –сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар сони ва иш ҳақи фондининг энг кам меъёрларини белгилаш тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этади.
  6. Юридик шахсларнинг тугатилиши ва қайта ташкил этилиши натижасида бўшатиб олинган ходимларнинг қонуний ҳуқуқларига риоя этиш, уларни қайта ўқитиш, малакасини ошириш ва ишга жойлаштириш ишларини ташкил этади.
  7. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлик даражасини камайтириш, МДҲ ва бошқа чет давлатларга меҳнат миграциясини самарали тартибга солиш, шунингдек қайтиб келаётган мигрантларни иш билан таъминлаш чораларини кўради.
  1. Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги.

 

Вилоят ҳокимлиги

 

  1. Вилоятда меҳнат ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш масаласини мувофиқлаштириш ҳамда муаммоларни ҳал этиш борасида фаолият юритади.
  2. 2017-2019 йилларда меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилашга доир ҳаракат дастурини қабул қилади ва бунда корхоналарда “яшил иш ўринлари”, яъни муносиб меҳнат шароитларига эга иш ўринлари ташкил этади.
  3. “Яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида барқарор ривожлантиришга кўмаклашадиган шароитлар яратишга қаратилган “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури”ни вилоятда бажарилишини таъминлайди.
  4. Ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш ишларини амалга оширишга эътибор қаратиб, меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, саноат ва экологик хавфсизлик ҳолатини мунтазам назорат қилиш чораларини кўради.
  5. Қуйидагилар устидан давлат назоратини кучайтиради:

иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизими билан тўлиқ қамраб олиниши;

корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни молиялаштириш;

иш ўринларини меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг шикаст етказиши мумкинлиги бўйича шаҳодатдан ўтказиш;

ишлаб чиқариш объектлари ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва  фойдаланиш учун қабул қилиш комиссиялари ишида, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида мустақил экспертлар иштирок этишини таъминлайди.

  1. Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш дастурини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб боради.
  2. Ходимлар меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда вафот этиши, жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли уларга ва оила аъзоларига етказилган зарар учун товон пулларини ўз вақтида тўланишини назоратга олади.
  3. Зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимларни белгиланган меъёрдаги озиқ-овқат турлари, ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш, мулк шаклидан қатъий назар ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат хавфсизлиги бўйича масъул ходимни тайинлаш ва унинг малакасини ошириш ишларини ташкил қилинишини назорат қилади.
  4. Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги ётоқхоналар ҳамда талаба-ўқувчилар турар жойларида яшовчиларга ижтимоий-маиший шароитлар тўлиқ яратиб берилишини назоратга олади.
  5. Касаба уюшмалари, корхоналар ва алоҳида шахсларнинг меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини тўлиқ шакллантириш, уларда иш берувчилар томонидан ходимларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни кўради ҳамда мазкур субъектларда банд бўлган ходимларга нормал меҳнат шароитлари яратиб беришда иш берувчиларнинг жавобгарлигини оширади.
  6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги Ҳайъати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсати ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2012 йил 3 сентябрда тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш бўйича тавсиялар”дан келиб чиқиб, ҳар бир (айниқса давлат бюджетидан молиявий таъминланадиган) корхона, ташкилот ва муассасалардаги жамоа шартномасида меҳнат муҳофазаси бўйича битим тузилиши ва унга киритиладиган тадбирларни йиллик харажатлар сметасига киритган ҳолда молиялаштириш чораларини кўради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.
  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан меҳнатни муҳофаза қилиш фондини ташкил этилиши ва унинг маблағлари тўғри сарфланишини таъминлайди.

 

Касаба уюшмалари

 

  1. Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишда Давлат назорати органлари билан биргаликда меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, саноат ва экологик хавфсизлик аҳволи устидан жамоатчилик назоратини олиб боради.
  2. Меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар сайланиши, ўқитилиши, малакаси оширилиши жараёнларини, уларнинг самарали ишлаши учун шароитлар яратиб берилишини жамоа шартномаларида акс эттирилишида жамоатчилик назоратини кучайтиради.
  3. Меҳнат муҳофазаси масалаларининг муҳим ўрин тутиши ҳақида жамоат фикрини шакллантириш бўйича маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб боради.
  4. Корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида ўтказиладиган меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш Республика кўрик-танловининг вилоят босқичини ўтказиб боради.
  5. Ижтимоий шериклик тамойиллари асосида бошқарув органлари, давлат техника нозирлари билан ҳамкорликда меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади. Ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш ишларини амалга оширишга эътибор қаратиб, меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, саноат ва экологик хавфсизлик ҳолатини давлат назорат органлари билан ҳамкорликда текширишда иштирок этади.
  6. Қуйидагилар устидан жамоатчилик назоратини олиб боради:

иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизими билан тўлиқ қамраб олиниши;

корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни молиялаштириш;

иш ўринларини меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг шикаст етказиши мумкинлиги бўйича шаҳодатдан ўтказиш;

ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслардан меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, шунингдек ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари тўғрисида маълумот олиш;

меҳнат муҳофазаси аҳволини ўрганиш, иш берувчиларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича жамоа шартномаларида кўзда тутилган мажбуриятларни бажаришини назорат қилиш;

ишлаб чиқариш объектлари ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва  фойдаланиш учун қабул қилиш комиссиялари ишида, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида мустақил эксперт сифатида иштирок этиш;

техник тартибга солишга оид меъёрий ҳужжатлар ва меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси талабларининг бузилиши ва бахтсиз ҳодисаларни яширганликда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга мурожаат қилиш;

меҳнат муҳофазаси бўйича ваколатли вакилларни сайлаш, ўқитиш, малакасини ошириш ишларини ташкил этиш

  1. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларга белгиланган меъёрлар асосида хавфсиз иш шароитларининг яратилиши, тиббий кўрикдан ўтказилиши, санитария-гигиена хоналарининг ташкил этилиши ва яширин бахтсиз ҳодисаларни аниқлашда жамоатчилик назоратини амалга оширади. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талаба-ўқувчилари амалиёт ўтаётган корхоналарда меҳнат муҳофазаси ва иш шароитларини доимий назорат остига олади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мансабдор шахсларга тегишли тавсиялар беради.
  2. Касаба уюшмаларининг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иш жойларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради. Янги ташкил этилган иш жойларини меъёрларга мослигини ўрганади ва уларни қабул қилишда комиссия таркибида иштирок этади. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини ўз вақтида куз-қиш мавсумига тайёрлигини ўрганади ва аниқланган камчиликлар бўйича маҳаллий ҳокимият органларига таклифлар киритади.
  3. Вилоятда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича ўтказиладиган умумхалқ ҳашарларида касаба уюшма аъзоларининг фаол иштирокини таъминлайди.
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан меҳнатни муҳофаза қилиш фондини ташкил қилиш ва унинг маблағларидан тўғри фойдаланиш борасида жамоатчилик назоратини олиб боради.
  5. Меҳнат кодексининг 223-моддаси (талаблари асосида корхона, ташкилот ва муассасаларда)да назарда тутилган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар сайланиши, ўқитилиши, малакаси оширилиши жараёнлари, уларнинг самарали ишлашлари учун иш берувчилар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўяди.

 

Иш берувчилар

 

  1. Иш берувчилар қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизими билан тўлиқ қамраб олиш;

корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни молиялаштириш;

иш ўринларини меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг шикаст етказиши мумкинлиги бўйича шаҳодатдан ўтказиш;

ишлаб чиқариш объектлари ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва  фойдаланиш учун қабул қилиш комиссиялари ишида, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида мустақил экспертлар иштирокини таъминлаш;

меҳнат муҳофазаси бўйича ваколатли вакилларни сайлаш, ўқитиш, малакасини ошириш, жамоа шартномасига улар ўз фаолиятини самарали амалга ошириши учун шароитларни яратиш мажбуриятини киритади.

  1. Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилашга доир 2017-2019 йиллар учун қабул қилинаётган ҳаракат дастури асосида корхоналарда “яшил иш ўринлари”, яъни муносиб меҳнат шароитларига эга иш ўринлари ташкил этиш, хавф-хатарсиз меҳнатни таъминламайдиган асбоб-ускуналар ва технологияларни фойдаланишдан олиб ташланишида ҳамда иш жойларида соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратиб беришларида корхона раҳбарларининг жавобгарлик ва масъулиятини оширади.
  2. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган ёки хориждан сотиб олинаётган ишлаб чиқариш воситалари ва технологияларни синаш ва фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари таркибига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари киритилишини таъминлайди:
  3. Тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларида техника хавфсизлиги хизматини йўлга қўяди ҳамда ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, билимларини текшириш ишларини ташкил этади.
  4. Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, қоида ва меъёрлари, шунингдек жамоа шартномасида кўзда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди.
  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан меҳнатни муҳофаза қилиш фондини ташкил қилади ҳамда уни ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни молиялаштиришга сарфлайди.
  6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 223-моддаси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири)га мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахсга ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши учун ҳар ҳафтада камида икки соат иш вақти ажратилади ва бу вақт учун иш жойи (лавозими) бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади, шунингдек корхона, ташкилот ва муассасаларда назарда тутилган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар сайланиши, ўқитилиши, малакаси оширилиши жараёнлари, уларнинг самарали ишлашлари учун шароитлар яратиб берилишини йўлга қўяди.

 

  1. Ижтимоий кафолатлар, ижтимоий ҳимоя.

 

Вилоят ҳокимлиги

 

  1. Ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини бажарилиши ва амалга оширилишида фаол иштирок этиб, қуйидаги тадбирларни амалга оширилишини ташкил қилади:
  • “Ёши улуғ инсонлар, ёлғиз кексалар ва имконияти чекланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш дастури”нинг вилоятда ижросини таъминлаш;
  • кам таъминланган ва имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларни, ишлаётган оналарни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш;
  • “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида истиқомат қилаётганлар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмак чораларини кўриш;
  • ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб камол топишига қулай шарт-шароитлар яратиб, республика ва Халқаро миқёсларда ўтадиган тадбирларда иштирокини таъминлаш;

– ҳар бир маҳаллада ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун “Наврўз” ва “Мустақиллик” байрамлари арафасида мақсадли тадбирларни  ташкил қилиш.

  1. Ўзбекистон Республикаси    Президентининг    2017  йил   7  февралдаги   ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури  доирасида барча нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ҳар бир меҳнаткаш ва ҳар бир оилага етиб борган ҳолда уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш.
  2. Соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни амалга оширишда, тиббий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамланиши, маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларни мақсадли сарфланишига эришади. Хусусий секторни янада ривожлантиришга шароит яратади, аёллар ва болаларни мунтазам равишда диспансеризациядан ўтказиш, касалликларни аниқлаш ва даволанишини кафолатлайди. Қишлоқ врачлик пунктлари ходимларининг меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини кўради.
  3. Умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим олиш ва ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилайди. Кам таъминланган оилалар фарзандларидан иборат ўқувчиларни қишки кийим бош, 1-синф ўқувчиларини ўқув анжомлари билан таъминлаш чораларини кўради (3-жадвал).
  4. Аҳолига намунали транспорт хизматлари кўрсатиш мақсадида вилоят, туман, шаҳар марказларини барча қишлоқлар билан боғловчи транспорт ҳаракати йўналишларини йўлга қўяди ва мавжуд йўналишларда маҳаллий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш чораларини кўради. Маҳаллий транспорт воситалари йўналишларида касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун йўлкира тўловлари бўйича имтиёзлар берилишини кафолатлайди.

Хусусий транспорт ҳаракатини тартибга солиш мақсадида тендер комиссиялари тузиб, комиссия ишида касаба уюшмалари вакиллари иштирокини таъминлайди.

  1. Коммунал хизмат кўрсатиш тизими бозор иқтисодиёти талабларига мос ҳолда такомиллаштирилади, аҳолини ичимлик суви, табиий газ, электр энергиясидан фойдаланиш режимини назорат қилиб боради. Коммунал хизматлар тарифлари асоссиз равишда оширилишига йўл қўйилмайди. Тарифлар оширилганда маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали камида 1 ой олдин аҳолига маълум қилинади.
  2. Турли молиявий манбалар ҳисобига ижтимоий объектларни яъни, қишлоқ врачлик пунктлари, шифохоналар, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларини ҳамда уй-жой қурилиши, сув ва газ тармоқларини ишга тушириш бўйича чора тадбирлар белгилайди (4-жадвал).
  3. Вилоят аҳолисига савдо ва маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича аниқ чораларни кўради. Шаҳар ва қишлоқларда аҳолига замонавий савдо хизмати кўрсатиш шакллари ривожлантирилади, аҳолини белгиланган меъёрдаги озиқ-овқат, кундалик эҳтиёж моллари билан тўлиқ таъминлаш орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялашни назоратга олади.

Вилоят аҳолисининг таъминоти учун озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етарли миқдорда ишлаб чиқарилишини ташкил этади.

  1. Бизнеснинг корпоратив ижтимоий масъулиятини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

 

Касаба уюшмалари

 

  1. Ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларининг бажарилиши ва амалга оширилишида фаол иштирок этиб, жамоа шартномалари орқали кўп болали ва кам таъминланган оилаларга, имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларга, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдамлар кўрсатиш ишларини ташкил этади.
  2. Ҳар бир маҳаллада ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олади, уларга моддий ёрдам кўрсатиш учун “Наврўз” ва “Мустақиллик” байрамлари арафасида мақсадли тадбирларда фаол иштирок этади.
  3. Касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ёлғиз кексаларга, шунингдек “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида истиқомат қилаётганларга моддий кўмак бериш чораларини кўради.
  4. Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”га, Сариосиё туманидаги “Фарход” аёллар мурувват уйи тарбияланувчиларига ҳамда махсус мактаб интернатлари болаларига ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиб боради.
  5. Ҳар йили ишлаётган кам таъминланган ва кўп болали оилалар аъзолари, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчилари, байналминалчи жангчилар, меҳнат фахрийлари ва ногиронлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдида хизматлари бор шахсларнинг маълум миқдорини ўрнатилган тартиб ва навбат билан касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларида бепул соғломлаштиришни кўзда тутиш.
  6. Ҳарбий қисм ва чегара қўшинлари аскарларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни давом эттиради.
  7. Ижтимоий шериклик тамойили асосида иқтисодиётнинг барча соҳаларини изчил ривожлантириш, иқтисодий барқарорликка эришиш, меҳнаткашлар турмуш даражасининг барқарор ўсиши, ишловчиларни янада кучли ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган вазифаларни амалга оширишда ҳамда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишда фаол иштирок этади.
  8. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар ҳар бир юридик шахс мақомига эга бўлган корхона, ташкилотлар ва муассасаларда жамоа шартномаларини тузишга эришади.
  9. Жамоа шартномалари орқали меҳнат унумдорлигини ва маҳсулотлар сифатини ошириш, иш берувчилар ва ходимлар ўртасида барқарор ва самарали муносабатлар ўрнатиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ташаббус ва изланишларини рағбатлантиришни асосий вазифа деб белгилайди.
  10. Меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат меҳнат назорати билан ўзаро алоқани йўлга қўяди, ишлаб чиқаришда меҳнат қонунчилигини бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтиради, ёлланма ишчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашади.

 

Иш берувчилар

 

  1. Ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини бажарилиши ва амалга оширилишида фаол иштирок этиб, жамоа шартномалари орқали кўп болали ва кам таъминланган оилаларга, имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларга, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдамлар кўрсатади.
  2. Ҳар бир маҳаллада ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олади, уларга “Наврўз” ва “Мустақиллик” байрамлари арафасида мақсадли моддий ёрдамлар кўрсатади.
  3. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга умумхалқ байрамлари арафасида хомийлик ёрдамлари кўрсатилишини амалга оширади. Корхоналар маблағлари ҳисобидан вилоятдаги “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида истиқомат қилаётганларга хомийлик ёрдамларини кўрсатади.
  4. Ижтимоий шериклик тамойили асосида иқтисодиёт тармоқларини изчил ривожлантириш, иқтисодий барқарорликка эришиш, меҳнаткашлар турмуш даражасининг барқарор ўсишига қаратилган вазифаларни жамоа шартнома ва келишувларда белгиланган тадбирлар асосида амалга оширади.
  5. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар ҳар бир юридик шахс мақомига эга бўлган корхона, ташкилотлар ва муассасаларда жамоа шартномалари қабул қилиниши ва унинг бажарилишини таъминлаш чораларини кўради.
  6. Мулкни Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссиялари таркибига касаба уюшмаси вакилини киритади.
  7. Бизнеснинг корпоратив ижтимоий масъулиятини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

 

  • Маънавий-маърифий ишлар, жисмоний тарбияни оммалаштириш ишлари, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш.

 

Вилоят ҳокимлиги

 

  1. Демократик ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида янгиланаётган иқтисодиёт талабларига мувофиқ фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва уларнинг фаровонлигини ошириш, манфаатлар уйғунлигини таъминлашда бошқарув идоралари, тузилмалар ва жамоат ташкилотлари ишини мувофиқлаштириб боради.
  2. Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, она-Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана, урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз айниқса ёшлар қалби ва онгига она – юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқатни чуқур сингдириш учун таълим-тарбия ва ташвиқотнинг самарали усул ва воситаларидан оқилона фойдаланиб, бу ишларни амалга оширишда тегишли ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини оширади.
  3. Жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш учун ҳушёрликни янада ошириш, доимо огоҳ бўлиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва миллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида қишлоқ фуқаролар йиғини раислари, маҳалла оқсоқоллари, Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
  4. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ижтимоий суғурта жамғармасига йўналтирилган ажратмаларни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг қўлланилаётган шаклларидан қатъий назар мажбурийлигини таъминлаш бўйича иш берувчилар масъулиятини ошириш чораларини кўради.
  5. Ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини ҳаётга тадбиқ этишда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш бўйича иш берувчилар, касаба уюшмалари ва ҳомийлар маблағларини йўналтириш чораларини кўради. Шу мақсадда ҳомийлик ҳаракатини ривожлантиради.
  6. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларини доимий равишда капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, шуниндек янги оромгоҳларни қуришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни кўради. Мазкур тадбирларни амалга оширишда хомий ташкилотларни бириктиради ва мониторинг олиб боради.
  7. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини, шунингдек республиканинг экология жиҳатдан ноқулай минтақаларида истиқомат қилувчи болаларни соғломлаштирилишини ташкил қилади.
  8. Вилоятда ёзги мавсумида болалар оромгоҳларида соғломлаштириш ишларига ёрдам кўрсатади ҳамда ёзги мавсумда болалар соғломлаштириш оромгоҳларида шу жумладан, “Меҳрибонлик уйи”даги етим болаларни хўжалик, касаба уюшмалари, “Маҳалла” жамгармаси, ҳомийлар, вилоят ҳалқ таълими ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари маблағлари ҳисобидан бепул соғломлаштиришни ташкил қилиш (5-жадвал).
  9. Корхоналарда спорт соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ходимлар гимнастикасини жорий этишда иш берувчиларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўради.

 

Касаба уюшмалари

 

  1. Меҳнат жамоаларида ходимларнинг юксак ватанпарварлик, мустақиллик ғояси, ўз Ватани билан фахрланиш туйғусида тарбиялаш, айниқса ёшлар қалбига ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдириш мақсадида маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирларни ва давра суҳбатлари, учрашувлар, ўқув-семинарлари, спорт соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, ходимлар гимнастикасини жорий этишда иш берувчиларга кўмаклашади.
  2. Жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни таъминлаш учун ҳушёрликни янада ошириш, доимо огоҳ бўлиш, диний ақидапарастлик, миссионерликнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида меҳнат жамоаларида тушунтириш ишларини олиб боради. Бу борада давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
  3. Ижтимоий суғурта, касаба уюшмалари бюджети ва иш берувчилар маблағлари ҳисобидан меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ишларини ташкил қилади. Ички ва ташқи тиббий туризмни ривожлантириш чораларини кўради. Мазкур мақсадларда ижтимоий суғурта ва касаба уюшмалари бюджети маблағларини тўғри йўналтиради ва мақсадли сарфланишини таъминлайди.
  4. Ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурлари доирасида кам таъминланган ва кўп болали оилалар аъзолари, Чернобил АЭСидаги фалокатни бартараф этиш иштирокчилари, байналмилалчи жангчилар, ишлаётган меҳнат фахрийлари ва ногиронлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдида хизматлари бор шахсларни, уларнинг оила аъзоларини, фарзандларини, шунингдек “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини имтиёзли йўлланмалар билан таъминлашнинг тизимли чора-тадбирларини амалга ошириб боради.
  5. Ҳар йили ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда имтиёзли соғломлаштириш ишларини ташкил қилади. Болаларни ёзги дам олдириш оромгоҳларида дам олдиради (6-жадвал).
  6. Жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар йили маданий дам олдириш, маданий-маърифий ва оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирларига жалб қилади. Тармоқлараро анъанавий спартакиадалар ва спорт тадбирларини ўтказади, шаҳар, туман, вилоят, республика миқёсидаги мусобақаларда касаба уюшмалари жамоаларининг фаол иштирокини таъминлайди. Корхоналарда спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ходимлар гимнастикасини жорий этиш, туризмни ривожлантириш чораларини кўради.
  7. Ёз мавсумида болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб боради.

 

 

Иш берувчилар

 

  1. Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, она-Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана, урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз айниқса ёшлар қалби ва онгига она – юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқатни чуқур сингдиришда корхона раҳбарларининг шахсий масъулиятини оширади.
  2. Демократик ислоҳатларнинг ҳозирги босқичида янгиланаётган иқтисодиёт талабларига мувофиқ меҳнаткашларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва уларнинг фаровонлигини ошириш, манфаатлар уйғунлигини таъминлаш чораларини кўради.
  3. Ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини ҳаётга тадбиқ этиш, ходимлар, уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришда жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини ўз зиммасига олади. Корхоналарда маданий-маърифий, спорт соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ходимлар гимнастикасини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беради.
  4. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар йили маданий дам олдириш, туризм ва соғломлаштиришни ташкил этиш чораларини кўриб боришни тавсия қилади.
  5. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларини капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, шуниндек янги оромгоҳларни қуришда хомийлик қилади ҳамда болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш учун белгиланган тартибда маблағ ажратади.
  6. Болалар соғломлаштириш оромгоҳи бўлган корхона, ташкилотлар оромгоҳларда болаларни овқатлантириш учун қўшимча маблағ ажратади.
  7. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини, шунингдек республиканинг экология жиҳатдан ноқулай минтақаларида истиқомат қилувчи болаларни соғломлаштириш тадбирларини амалга оширади.
  8. Жамоа шартномалари орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар йили маданий дам олдириш, туризм ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш чораларини кўради.

 

 

  • Аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатлар.

 

 

Тарафлар аёллар ва ёшлар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатларга риоя этишни ва имтиёзлар беришни ўз зиммасига олган ҳолда қуйидагиларни зарур деб ҳисоблайдилар:

  1. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қуйидаги Конвенцияларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш чораларини кўради:

“Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли Конвенция;

“Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-сонли Конвенция;

“Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 103-сонли Конвенция;

“Мажбурий меҳнатни тугатиш  тўғрисида”ги 105-сонли Конвенция;

“Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида”ги 111-сонли Конвенция;

“Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли Конвенция;

“Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли Конвенция.

  1. Жамоа шартномалари ва келишувларида аёллар ва ёшларга имтиёзлар бериш, улар учун маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш масалаларини киритиш ва уларни бажарилишини назарда тутадилар, шу жумладан:

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш;

болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш;

касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар ўрнатиш;

узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизмат ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш.

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш.

  1. Аёллар ва ёшларга қўшимча имтиёзлар берилишини назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенцияларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ёки юқоридагиларга зид меъёрларни бекор қилиш юзасидан таклифлар бериш.
  2. Касб-ҳунар коллежларини битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича корхона, ташкилот ва муассасаларни турдош коллежларга бириктириш тажрибасини оммалаштиради, доимий амал қиладиган, корхона–коллеж ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб, коллежлар битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини ва иш жойларида қўнимлилигини алоҳида назоратга олади.
  3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддасига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмаслиги ҳамда 2471-моддасига асосан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилар билан меҳнат шартномаси у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида маҳаллий меҳнат органини хабардор қилишни кафолатлайди.

 

IХ. Ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш.

 

Вилоят ҳокимлиги

 

  1. Вилоятдаги идора ва бошқармаларнинг ҳайъат органлари таркибига касаба уюшмалари ташкилотларининг тегишли вакиллари киритилишида ва ҳайъат йиғилишларида иштирокини таъминлашда касаба уюшмалари ташкилотларига кўмаклашади.
  2. Иқтисодиётнинг нодавлат секторидаги корхоналарни касаба уюшмалари аъзолигига жалб этиш орқали уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини йўлга қўйишга кўмаклашади.
  3. Вилоятда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув муассасаларининг ўқув дастурларига Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларидан келиб чиқадиган вазифалар, халқаро меҳнат стандартлари, корхоналарда меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига оид мавзулар киритилишига эришади.
  4. Вилоятдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда айниқса тадбиркорлик субъектларидаги иш берувчилар ва уларнинг вакиллари учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларидан келиб чиқадиган вазифалар, халқаро меҳнат стандартлари, корхоналарда меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига оид мавзуларда ўқувларни ташкил этади.
  5. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ташкилотларда ходимлар  вакилларининг эркин фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратишга кўмаклашади.
  6. Касаба уюшмалари ва иш берувчилар бирлашмаларининг қонуний ҳуқуқларига риоя этиш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда тузилишига ва фаолият юритиши учун шарт-шароитлар яратиб беради.
  7. Касаба уюшмаларининг нашри “Ишонч” ва “Ишонч-доверие” газеталарига обуна қилишда касаба уюшмаларига кўмаклашади.

 

 

 

Касаба уюшмалари

 

  1. Вилоятдаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг, вилоят ҳокимлиги, бошқармалар, ҳамкор ташкилотлар ва идоралар вакиллари билан давра суҳбатларини ташкил этиб боради.
  2. Кичик бизнес ташкилотларида ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа шартномалари асосида тартибга солиш амалиётини кенгайтиришда ёрдам бериш.
  3. Ягона музокара жараёни қоидаларига амал қилган ҳолда корхона, ташкилот, муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларини февраль ва март ойларидан кечиктирмай меҳнат жамоаларининг умумий йиғилиш (конференция) ларида кўриб чиқилишига эришади.
  4. Касаба уюшмаларига аъзо тадбиркорлик субъектларини Савдо-саноат палатаси аъзолигига жалб этишда Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасига кўмаклашади.

 

Иш берувчилар

 

  1. Савдо-саноат палатасига аъзо тадбиркорлик субъектларида касаба уюшмаси ташкилотларини тузишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига кўмаклашади.
  2. Вилоятдаги тадбиркорлик субъектларидаги иш берувчилар ва уларнинг вакиллари учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ковенцияларидан келиб чиқадиган вазифалар, корхоналарда меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига оид мавзуларда ўқувлар ташкил этишда ҳамкорлик қилади.
  3. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясига мувофиқ ташкилотларда ходимлар  вакилларининг эркин фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиб беради.
  4. Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиларини бошқарув идора ва бошқармаларнинг ҳайъати (кенгаш), бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раҳбарини корхонанинг бошқарув органлари таркибига киритиш чораларини кўради.

 

  1. Келишувнинг амал қилиши, уни амалга ошириш механизми ва бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлиги.

 

  1. Мазкур келишув 2017-2019 йиллар учун тузилган бўлиб навбатдагиси қабул қилингунга қадар амалда бўлади. Келишув Сурхондарё вилоятининг бутун ҳудудида амал қилади. Келишувнинг амал қилиш даврида унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин, унинг иловалари ҳар йили март ойига қадар янгиларига алмаштирилиб тасдиқланади.
  2. Тарафлар мазкур Келишувни ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб берувчи ижтимоий шерикликнинг асосий ҳужжати деб эътироф этадилар ҳамда мазкур Келишувга амал қилиш, унинг барча шартларини бажариш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
  3. Мазкур келишувнинг айрим меъёрий ҳолатлари жамоа шартномаларига киритиш орқали амалга оширилади.
  4. Мазкур Келишувга имзо чеккан ҳар бир Тараф унинг мақсадлари рўёбга чиқарилиши учун ўз ваколатлари доирасида масъулиятни тан олади ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилиш мажбуриятини олади.
  5. Тарафлар мазкур келишувнинг амал қилиш даврида қуйидагиларни зарур деб ҳисоблайдилар:

ижтимоий-меҳнат муносабатларининг энг муҳим масалалари юзасидан Тарафларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиш;

ҳар йили камида бир марта Келишув бажарилишининг бориши ва якунларини муҳокама қилиб бориш.

  1. Мазкур Келишувга имзо чеккан Тарафларнинг ҳар бири унга аввал олинган мажбуриятларнинг бажарилишига тўсқинлик қилмайдиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар беришга ҳақли. Ушбу таклифлар Тарафларнинг ўзаро розилиги билан қабул қилинади.
  2. Келишувчи томонлар, ижтимоий шериклик принципларини тан олган ҳолда, мазкур келишувнинг бажарилишида юзага келган ҳар қандай низоларнинг олдини олиш чораларини кўришни ўз зиммасига оладилар. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.
  3. Ушбу келишув асосида корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларини тузиш ва унга мувофиқлаштириш мақсадида келишув имзолангандан сўнг “Тиббиёт ва ҳаёт”, “Сурхон тонги” газеталарида чоп этилади.
  4. Келишув мажбуриятларини бажармаганлик ёки бузганликда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
  5. Мазкур келишувнинг бажарилишини текшириб боришни Тарафлар томонидан тасдиқланган уч томонлама комиссия амалга оширади. Тарафлар келишувни бажарилиши бўйича текшириш ишларини олиб бориш вақтида ўзларидаги зарур бўлган барча маълумотларни тақдим этишни ўз зиммаларига оладилар.

 

Print Friendly, PDF & Email