“Аёллари қадр топган юрт” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Жорий йилнинг 5 март куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида турли соҳаларда жумладан, қишлоқ хўжалиги, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат соҳалари, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа корхона, ташкилот, муассасаларда самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш мақсадида “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимиз ривожига муносиб хисса қўшиб келаётган 100 нафар меҳнат ва касаба уюшмалари фахрийлари бўлган аёлларга байрам совғалари топширилди.