Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси раиси Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида.

Жорий  йилнинг  11 март куни     Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси  раиси  Қ. Рафиков, вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва бошқа  масъуллар  иштирокида Сурхондарё  вилояти  Олтинсой  туманида истиқомат  қилаётган   “Аёллар  дафтарига”  киритилган  аёллар   хонодонида  бўлишди ва  уларнинг  холидан  хабар  олинди.  Ташриф давомида Тоғай Мурод махалласида жойлашган “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида  меҳнат қилаётган аёллар билан суҳбатлашдилар,  хамда уларнинг меҳнат шароитлари  билан танишдилар. ”Бўстон”  махалласида жойлашган “Сердце мира” масъулияти чекланган жамиятига ташрифи чоғида  Бўстон маҳалласи Аёллар маслаҳат кенгаши хонаси билан танишиб,  кенгаш аъзолари билан суҳбатлашдилар.

Олтинсой Касб-ҳунар ўқитиш маркази биносида тикувчилик йўналишида ўқиётган аёлларнинг 10 нафарига келажакда ўзларини иш  билан  таъминлашлари мақсадида тикув машиналари топширилди.

Шакарқамиш МФЙ да истиқомат қилиб келаётган  Атамуратова Насиба Очилдиевнанинг 2 нафар вояга етмаган ногирон фарзандлари бор. Турмуш ўртоғи мавсумий ишчи.  Оиланинг даромади оила таъминотига етмайди . Шу хонадонга касаба  уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси томонидан  моддий ёрдам  кўрсатилиб газ плитаси ва газ балон топширилди ҳамда касаба уюшмалари томонидан уй-жойини таъмирлаб бериш режага киритилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси  раиси  Қ. Рафиков   Ўзбекистон Президентининг  топшириқларига асосан  Олтинсой  туманидаги  “Аёллар дафтари”га киритилган  ҳамда  тиббий  ҳимояга  муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  мақсадида  ҳар бир туман  ва шаҳар бўйича манзилли режалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишларидаги ишларга  ҳам алоҳида  тўхталиб  бандма-банд тушунтириб  бердилар. Шунгдек Олтинсой  тумани шароитида   аёллар дафтарга киритилган ҳар бир хотин-қизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, уларда аниқланган касалликларни даволаш бўйича стационар ёки амбулатор  шароитда мақсадли соғломлаштириш, тиббий кўрик натижаларига кўра, жарроҳлик амалиётига муҳтож хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш,  ногиронлик белгилари аниқланган бемор аёлларни  тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари кўригидан ўтказиш масалалари ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур эканлиги алоҳида қайд этилди. Хулоса ўринида  ҳар  бир  аёл  тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз  кераклигини  эътироф  этилди.

Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказида жамоа шартномаси юзасидан ҳисобот йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 11 март куни Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказида 2019-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан ҳисобот йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди ҳамда Жамоа шартномасининг тегишли бандларига қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилди.