Ҳомийлик ёрдами кўрсатилди

Олтинсой тумани, “Қумпайкал” махалласида 1-гуруҳ ногирони, ёлғиз яшаб келаётган Пардаева Қурбонсулув момо “Аёллар дафтари”га киритилган эди.
Қурбонсулув момонинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида Касаба уюшмалари маблағларидан 17,5 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, яшаб келаётган уйи ҳавас қиладиган даражада жорий таъмирлаб берилди

Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик танлови ўтказилди

“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят биринчи босқичида тармоқлар кесимида “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” “Энг яхши меҳнат мухофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича ўтказилди.

Давра суҳбати ўтказилди

28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган «Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш-барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш» шиори остида ўтаётган бугунги Давра суҳбатига вилоят ҳокимлиги, бошқармалари вакиллари, алоқадор идора ва ташкилотлар вакиллари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари раислари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари рахбарлари ҳамда корхона ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари таклиф этилган.

Ангор туманида аёллар муаммолари тизимли ҳал этилмоқда

Жорий йилнинг 27 апрель куни Ангор туманида 4 та сектор масъул ходимлари иштирокида аёллар дафтари, ундаги кўрсатилган ва белгиланган йўналишлар бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда долзарб масалалар танқидий кўриб чиқилди. Ҳусусан аёлларнинг бандлигини таъминлаш бўйича кредит ва томорқадан фойдаланиш масалаларига урғу берилди. Шунингдек ёрдамга муҳтож аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий кўмак берилди.

ВАТАНГА ҚАСАМЁД!

Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши тизимидаги 36691 ҳамда 18299 ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматни ўташга чақирилган ўғлонларнинг тантанали “Ватанга қасамёд” қабул қилиш маросими ўтказилди.

Тиббий кўрик ўтказилди

Ангор туманининг биринчи сектор биносида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир давомида аёллар малакали мутахаcсислар томонидан тиббий текширувдан ўтказилди. Шунингдек,  хотин-қизларга бепул дори-дармон тарқатилди.    Маълумот ўрнида айтиш керакки, биринчи сектор ҳудудига қарашли 12 та маҳаллада яшовчи 385 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган.

Имтиёзли кредит ажратилди

Бугунги кунда  Ангор туманида 134 минг 707 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 67 минг 278 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг 1 322 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган . Туманнинг “Чинобод” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган Гавҳар Раҳмоновага ҳам 30 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Ҳозирги кунда 3 сотихли иссиқхонада помидорнинг “Бўрон” навини экиб, оила аъзолари билан биргаликда парвариш қилмоқда.

Яхши дам, меҳнатга ҳамдам.

Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 50 нафари ходимлар жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари Тошкент шаҳрига саёҳатга олиб борилди.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар бажарилди.

Жорий  йилнинг  11 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси  раиси, Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси раиси    Қ. Рафиков, вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва бошқа  масъуллар  иштирокида Сурхондарё  вилояти  Олтинсой  туманида истиқомат  қилаётган   “Аёллар  дафтари”га  киритилган  аёллар   хонадонида  бўлиб    уларнинг  ҳолидан  хабар  олган эдилар. Ташриф давомида  Шакарқамиш маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган  Атамуратова Насиба Очилдиевна хонадонида бўлишган эдилар.

Вилоят касаба  уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси томонидан оиланинг даромади оила таъминотига етмаслиги сабабли  шу хонадонга газ плитаси  балони билан берилиб моддий ёрдам  кўрсатилган эди.  Шунингдек бу  оила  истиқомат  қилаётган  таъмир  талаб уй-жойини   касаба уюшмалари  таъмирлаб беришни  ўз зиммаларига  олган эдилар. Мана жорий  йилнинг  20 апрель куни  бу  оиланинг уй-жойи  таъмирланиб  берилди.