Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар бажарилди.

Жорий  йилнинг  11 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси  раиси, Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси раиси    Қ. Рафиков, вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва бошқа  масъуллар  иштирокида Сурхондарё  вилояти  Олтинсой  туманида истиқомат  қилаётган   “Аёллар  дафтари”га  киритилган  аёллар   хонадонида  бўлиб    уларнинг  ҳолидан  хабар  олган эдилар. Ташриф давомида  Шакарқамиш маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган  Атамуратова Насиба Очилдиевна хонадонида бўлишган эдилар.

Вилоят касаба  уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси томонидан оиланинг даромади оила таъминотига етмаслиги сабабли  шу хонадонга газ плитаси  балони билан берилиб моддий ёрдам  кўрсатилган эди.  Шунингдек бу  оила  истиқомат  қилаётган  таъмир  талаб уй-жойини   касаба уюшмалари  таъмирлаб беришни  ўз зиммаларига  олган эдилар. Мана жорий  йилнинг  20 апрель куни  бу  оиланинг уй-жойи  таъмирланиб  берилди.