Болаларга совғалар улашилди.

Бугун Қизириқ туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Ҳар бир бола меҳр-эътиборда” ҳамда 1 июнь –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими ҳамда касаба уюшма бўлинмаси томонидан болаларга совғалар улашилди.

Сурхондарё вилоятида худудий семинар ўтказилди

2021 йил ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида болаларнинг дам олишини ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ҳамда мониторингини таъминлаш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳудудий семинар ўтказилди.
2021 йил ёз мавсуми давомида вилоятдаги 10 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 6200 нафар, 131 та ихтисослашган мактаб интернатлари ва кундузги мактаб қошида ташкил этиладиган соғломлаштириш майдончаларида 11000 нафар жами 17200 нафар болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йилда умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари учун – “Интеллектуал ривожлантириш”, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари рўйхатида турувчи болалар учун –“Тарбия ва спорт-соғломлаштириш”, болаларда экологик маданиятни шакллантириш ва техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида “Экологик-биологик”, “Техник ижодкорлик” ҳамда “Бадиий ижодиёт” йўналишидаги оромгоҳлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Семинарда ушбу масалага дахлдор бўлган бошқарма, корхона раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ташқарисидаги барча оромгоҳ директорлари, хисобчилари, оромгоҳларда фаолият юритадиган тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари, ошпазлар, барча муттасади корхона ва ташкилот ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчилари “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишдилар.
Семинар иши 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқичда:
Ишчи гуруҳ аъзоларининг “2021 йилги ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли”, “Шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда болаларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этишга қаратилган таълим-тарбиявий ишлар”, “Кундузги оромгоҳлар фаолиятининг такомиллаштириш истиқболлари”, “Ёзги болалар оромгоҳларида санитария қоида ва меъёрлари талаблари тўғрисида”, “Ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларида малакали тиббий – профилактик ёрдам кўрсатиш”, “Оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарлик-ларнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органларининг вазифалари”, “Ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида маданий – маърифий тадбирларни ташкил этиш”, “2021 йилги ёз мавсумида ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида спорт тадбирлари ва мусобақаларини ташкил этиш” тўғрисидаги маърузалари тингланди.
2 – босқичда – ҳар бир ишчи гуруҳ вакили ўзининг контингенти билан алоҳида гуруҳларда машғулот ўтказиб, оромгоҳларда ишларни ташкил этиш бўйича батафсилроқ маълумотлар бердилар.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад мавсумни юқори савияда ўтказиш, болалар ва ўсмирларнинг таътил даврида мароқли ва мазмунли дам олишлари учун барча-шарт шароитлар яратиб беришдан иборат бўлди.

Хива шаҳрига саёхат

23.05.2021й. Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти, Ободонлаштириш ташкилоти ҳамда Тўқимачилик саноати корхонасида ишловчилардан асосан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож “Аёллар дафтари”да рўйхатда бўлган 50 нафар касаба уюшма аъзоларига Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига туристик саёхат уюштирилди.

АЁЛ МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ, ҲАЁТ ДАВОМЧИСИ

Қумқўрғон туманидаги “Нефтчи” маҳалласидан “Аёллар дафтари”га киритилган Менглиева Юлдуз тикувчилик ва гўзаллик салони юритиш мақсадида Халқ банки томонидан берилаётган имтиёзли кредит эвазига маҳаллий аёллардан беш нафар ишсиз аёлларни иш билан таъминлади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федаратциясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан ўтказилган мониторингда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан мамнунлигини билдирди.

ЮРТИМИЗНИНГ ЭНГ ЭНГ КАТТА БОЙЛИГИ БИЗНИНГ ТИНЧЛИКСЕВАР, МЕҲНАТСЕВАР ХАЛҚИМИЗ ОРАСИДА ЯШАЁТГАНИМИЗДИР

Ангор тумани Таллашқон маҳалласида яшовчи Ҳазратқулов Фарход Ўзбекистон касаба уюшмалари Федаратциясининг Сурхондарё вилоят Кенгашига ноқонуний ишдан бўшатилганлиги иш берувчининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ишга тикланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан Ҳазратқулов Фарходнинг мурожаати ваколат доирасида ўрганилиб ўз вазифасига ишга тикланди.

Юртбошимиз томонидан фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида қилинаётган ислоҳотлардан аҳоли миннатдорлигини билдиришди

08.05.2021й. Денов тумани ҳокими Рустам Пардаев бошчилигида ҳамда туман прокурори Алишер Тоғаймуродов иштирокида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида бўлган хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш уларнинг бандлигини таъминлаш учун мотокультиватор, инкубатор, электр печ ва тикув машиналари берилди.

Юртбошимиз томонидан фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида қилинаётган ислоҳотлардан аҳоли миннатдорлигини билдиришди

Мард ва жасур ўғлонларнинг хотираси ёд этилди.

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жорий йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва масъул вакиллари томонидан хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган Жарқўрғон тумани “Бешбулоқ” маҳалласида туғилиб ўсган марҳум Абдизоир Турсунов ҳамда Алишер Эшмўминовларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Мард ва жасур ўғлонларнинг порлоқ хотираси юксак инсонийлик фазилатлари ва кўрсатган жасоратлари ёдга олинди.

Бўри Алламуродов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган спортнинг шахмат тури бўйича хотира турнири

Барчангизга маълумки, ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Зеро, инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.
Ушбу санани кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5081-сонли қарори қабул қилинди. Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ватан озодлиги йўлида ўз жонини гаровга қўйиб, фашист босқинчиларига қарши мардановор курашган мард ота-боболаримиз, юрт тараққиёти йўлида ўзинида аямай меҳнат қилган фидойи нуроний отахон ва онахонларимиз, шунингдек, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этган жасур ака-укаларимиз хотирасини ёд этиш, бугунги кунда ҳаётда бўлганларни қадрига етиш, уларни улуғлаш юзасидан жойларда ҳарбий қисмлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан маънавий-маърифий учрашувлар, спорт тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Хусусан, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан ҳам жойларда юқори кайфиятда ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, ташкилотда тарғибот гуруҳи ташкил этилган ҳолда уруш қатнашчилари, шунингдек, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этганларнинг хонодонларига ташрифлар уюштирилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда, уй-жойларини таъмирлаш ва ободонлаштириш, озиқ-овқат билан таъминлаш, бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатиш ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Шу билан бир қаторда, уларнинг хоҳишига кўра, касаба уюшмалари тассаруфидаги саноторийларда даволаниб, соғликларини тиклаш учун бепул йўлланмалар бериш, республикамизнинг тарихий қадамжолари ҳамда зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштириш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
Жорий йилнинг 4 май кун Термиз шаҳрида Ўзбекистон Шахмат Федерацияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда жонкуяр, фидойи ҳамюртимиз Бўри Алламурадов хотирасига бағишлаб ташкил этилган шахмат бўйича хотира турнири ана шулар жумласидандир.
Мазкур турнирни ўтказишдан мақсад, ажойиб воҳадошимиз, зукко раҳбар, давлат арбоби Бўри Алламурадович хотирасини яна бир бор ёд этиш, у кишининг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот бериш, инсон қадри улуғ хотира муқаддас деган ғояни ёшлар онгига сингдиришдан иборат бўлди.
Турнирда турли соҳаларда самарали фаолият юритиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар Б.Алламуродов билан бирга ишлаган, хозирда ёш авлодга у кишининг бой тажрибаларини айтиб бераётган меҳнат фахрийлари, шунингдек, вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 100 нафардан ортиқ ҳаваскор шахматчилар иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб Бўри Алламурадович ҳаёти ва фаолияти, у киши томонидан халқ манфаати, юрт тараққиёти йўлида амалга оширилган ибратли ишлари хотирланди. Бўри Алламурадов ҳақида у билан бирга ишлаган ҳамкасблари шундай хотирлайди – “Бўри Алламурадович шаҳмат ўйнашни жуда яхши кўрарди, юксак лавозимларда-бошқарув органларида ишлаб юрган пайтларида ҳам вақт топди дегунча шахмат ўйнар эди. У киши шахмат ўйинидан жамоани бошқариш сирларини ўрганган бўлса ажаб эмас. У киши доим “шахмат бу ақл машқи, у ақлни чархлаб, фикрлаш қобилиятини оширади, шахмат доналарининг ҳар бир юриши инсондан чуқур билим, заковат талаб қилади, бу каби иқтидорга хамма ҳам эга бўлавермайди” дердилар.
Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгашининг I, II, III даражали дипломлари, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган шахматчилар орасидан “Энг ёши улуғ шахматчи”, “Энг ёш иштирокчи” ҳамда “Энг кучли аёл шахматчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
Бу каби тадбирлар жойларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг туман, шаҳар тармоқ Кенгашлари томонидан ҳам кенг миқиёсда, кўтаринки рухда ташкил этилиб келинмоқда.
Дархақиқат, ҳалқимизда қадрласанг-қадр топасан деган пурмаъно ибора мавжуд. Шундай экан бугун биздан талаб этилётган биргина нарса, бу ўз вақтида керак бўлса, ширин жонидан, ҳаловатидан воз кечиб, ватан озодлиги, юрт фаровонлиги йўлида мардонавор курашган, тинмай меҳнат қилган фидойи юртдошларимизнинг хотирини ёд этиш, бугун ҳаётда бўлганларини эса қадрлаш ва эъзозлашгинадир. Зеро, хотира абадий, қадр эса муқаддасдир.