Сурхондарёда матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши фаоллар залида бир гурух оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Хусусан: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гурух журналистларга байрам совғалар топширилди.

Ғолиблар рағбатлантирилди

Ангор туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдаги қарорига асосан “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси” ва “Энг намунали аёл иш берувчи” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда секторлар кесимида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш орқали уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Танлов якунида ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъуллар аниқланиб, ташкилий қўмита томонидан рағбатлантирилди. Ғолиб бўлган иштирокчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этишади.


12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир.

2021 йил 12 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфида бўлган Шеробод туманидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар оромгоҳида “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Болалар оромгоҳида 240 нафар болалар дам олишмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Шеробод туман ҳокимлиги, вилоят бандлик бошқармаси вакиллари ва касаба уюшмалари Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда туман касаба уюшмаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир доирасида болажонлар ўртасида расм чизиш, стол тенниси, шаҳмат-шашка, футбол, волейбол, арқон тортиш бўйича ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, дам олувчи болалар иштирокида концерт тадбири уюштирилди.
Тадбир якунида болажонларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.