Бепул йўлланмалар берилди.

Узун тумани “Боботоғ” массивидаги “Янгиобод” МФЙ фуқароси Эшпулатова Бибидона ва “Чинор” МФЙ фуқароси Мухаммадиева Умидаларга “Аёллар дафтари” рўйхатида турганлиги сабабли уларнинг соғлиқларини тиклаш мақсадида вилоятимиздаги “Хўжаипок” ҳамда “Термиз марвариди” санаторияларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан бепул йўлланмалар берилди.

Қизириқ туман Истара ва Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинларидан “Аёллар дафтари ” рўйхатида турадиган фуқаролар Жўраева Мелихол ва Чоршанбиева Мухаббатларга соғлиқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги “Термиз марвариди” ва “Хўжаипок” санаторияларига бепул йулланмалар берилди

Қизириқ туман Истара ва Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинларидан “Аёллар дафтари ” рўйхатида турадиган фуқаролар Жўраева Мелихол ва Чоршанбиева Мухаббатларга соғлиқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги “Термиз марвариди” ва “Хўжаипок” дам олиш масканларига бепул йулланмалар берилди.

Бепул йулланмалар берилди

Шеробод тумани Боғобод ҳамда Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинларидан “Аёллар дафтари”да руйхатда турган фуқаролар Бозорова Гулжахон ва фуқаро Хуррамова Мутабарларга соғликларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги “Термиз марвариди” ва “Хўжаипок” санаторийларига бепул йулланмалар берилди.

Сурхондарё вилоятида аёллар бандлигини таъминланди

Республикамиз бўйича 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар яқинда касаба уюшмаларининг ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно марказида бепул ўқитилган эди.
Улар малакали мутахассислардан соч турмаклаш маҳорати ҳамда гўзалик салонини юритиш бўйича билим тажрибага эга бўлиб қайтган эди. Шулар ичида Сурхондарёлик аёллар ҳам бор эди.
Бугун Сариосиё туманининг марказидан анча олисда жойлашган “Ширин” маҳалласида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси иштирокида Тошкент шаҳрида ўқитилиб, махсус сертификат олган “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳа асосида контейнер-салонининг очилиш маросми ўтказилди.
Худди шундай контейнер-салон Узун туман марказидан анча олис бўлган Тожикистон давлати билан чегарадош “Мустақилликнинг 22 йиллиги” маҳалласида ҳам очилди. Бу ерда ҳам Тошкент шаҳрида ўқитилиб, махсус сертификат олган “Аёллар дафтари”га киритилган икки нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларимиздан “Мустақилликнинг 22 йиллиги“ маҳалласида яшовчи фуқаро Аллаёрова Дилафрўз Сотиболдиевна, “Чақар” маҳалласида яшовчи фуқаро Меликова Мунаввара Ҳамрокуловналар ишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, “Мустақилликнинг 22 йиллиги” маҳалласидан “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар Суяркулова Малика Махамадаминовна ва Хамраева Соҳибжамол Шомуродовналар ҳам қўшимча равишда ишга қабул қилинди. Бу лойиҳалар хотин-қизларимизнинг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мазкур “Гўзаллик салони” барча шароитларга эга бўлиб, тўлиқ жиҳозланган.
Ушбу яратилган имкониятдан маҳалла фуқаролари хурсанд бўлиб, юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров, Сариосиё ва Узун туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Махалла ва оилани қўллаб-кувватлаш бўлим бошлиқлари, туманлар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари З.Эсанова ҳамда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Х.Одинаевлар иштирок этдишди.

“Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 2-босқич жараёнлари бошланди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Шўрчи туманида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишининг 5-сонли қарорини бажариш мақсадида: “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичини ташкил этиш чора- тадбирларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғлишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Ахмедов ва туман ҳокими, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раиси, маҳалла раислари, маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва 4 та сектор котиблари иштирок этишда. «Аёллар дафтари» бўйича қилинадиган ишлар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Жорий йилнинг 1июль куни Музработ туман ҳокимлиги фаоллар залида “Аёллар дафтари” бўйича Республика ишчи гуруҳи рахбари Т.Бозоров ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Қ. Боболов ҳамда тумандаги 4 та сектор котиблари, туман штаб аъзолари “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичини ташкил этиш чора- тадбирларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.