“Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 2-босқич жараёнлари бошланди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Шўрчи туманида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишининг 5-сонли қарорини бажариш мақсадида: “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичини ташкил этиш чора- тадбирларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғлишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Ахмедов ва туман ҳокими, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раиси, маҳалла раислари, маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва 4 та сектор котиблари иштирок этишда. «Аёллар дафтари» бўйича қилинадиган ишлар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Жорий йилнинг 1июль куни Музработ туман ҳокимлиги фаоллар залида “Аёллар дафтари” бўйича Республика ишчи гуруҳи рахбари Т.Бозоров ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Қ. Боболов ҳамда тумандаги 4 та сектор котиблари, туман штаб аъзолари “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичини ташкил этиш чора- тадбирларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email