Сурхондарё вилоятида аёллар бандлигини таъминланди

Республикамиз бўйича 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар яқинда касаба уюшмаларининг ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно марказида бепул ўқитилган эди.
Улар малакали мутахассислардан соч турмаклаш маҳорати ҳамда гўзалик салонини юритиш бўйича билим тажрибага эга бўлиб қайтган эди. Шулар ичида Сурхондарёлик аёллар ҳам бор эди.
Бугун Сариосиё туманининг марказидан анча олисда жойлашган “Ширин” маҳалласида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси иштирокида Тошкент шаҳрида ўқитилиб, махсус сертификат олган “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳа асосида контейнер-салонининг очилиш маросми ўтказилди.
Худди шундай контейнер-салон Узун туман марказидан анча олис бўлган Тожикистон давлати билан чегарадош “Мустақилликнинг 22 йиллиги” маҳалласида ҳам очилди. Бу ерда ҳам Тошкент шаҳрида ўқитилиб, махсус сертификат олган “Аёллар дафтари”га киритилган икки нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларимиздан “Мустақилликнинг 22 йиллиги“ маҳалласида яшовчи фуқаро Аллаёрова Дилафрўз Сотиболдиевна, “Чақар” маҳалласида яшовчи фуқаро Меликова Мунаввара Ҳамрокуловналар ишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, “Мустақилликнинг 22 йиллиги” маҳалласидан “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар Суяркулова Малика Махамадаминовна ва Хамраева Соҳибжамол Шомуродовналар ҳам қўшимча равишда ишга қабул қилинди. Бу лойиҳалар хотин-қизларимизнинг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мазкур “Гўзаллик салони” барча шароитларга эга бўлиб, тўлиқ жиҳозланган.
Ушбу яратилган имкониятдан маҳалла фуқаролари хурсанд бўлиб, юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров, Сариосиё ва Узун туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Махалла ва оилани қўллаб-кувватлаш бўлим бошлиқлари, туманлар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари З.Эсанова ҳамда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Х.Одинаевлар иштирок этдишди.

Print Friendly, PDF & Email