Сурхондарё вилоятида худудий семинар ўтказилди

2021 йил ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида болаларнинг дам олишини ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ҳамда мониторингини таъминлаш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳудудий семинар ўтказилди.
2021 йил ёз мавсуми давомида вилоятдаги 10 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 6200 нафар, 131 та ихтисослашган мактаб интернатлари ва кундузги мактаб қошида ташкил этиладиган соғломлаштириш майдончаларида 11000 нафар жами 17200 нафар болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йилда умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари учун – “Интеллектуал ривожлантириш”, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари рўйхатида турувчи болалар учун –“Тарбия ва спорт-соғломлаштириш”, болаларда экологик маданиятни шакллантириш ва техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида “Экологик-биологик”, “Техник ижодкорлик” ҳамда “Бадиий ижодиёт” йўналишидаги оромгоҳлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Семинарда ушбу масалага дахлдор бўлган бошқарма, корхона раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ташқарисидаги барча оромгоҳ директорлари, хисобчилари, оромгоҳларда фаолият юритадиган тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари, ошпазлар, барча муттасади корхона ва ташкилот ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчилари “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишдилар.
Семинар иши 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқичда:
Ишчи гуруҳ аъзоларининг “2021 йилги ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли”, “Шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда болаларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этишга қаратилган таълим-тарбиявий ишлар”, “Кундузги оромгоҳлар фаолиятининг такомиллаштириш истиқболлари”, “Ёзги болалар оромгоҳларида санитария қоида ва меъёрлари талаблари тўғрисида”, “Ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларида малакали тиббий – профилактик ёрдам кўрсатиш”, “Оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарлик-ларнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органларининг вазифалари”, “Ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида маданий – маърифий тадбирларни ташкил этиш”, “2021 йилги ёз мавсумида ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида спорт тадбирлари ва мусобақаларини ташкил этиш” тўғрисидаги маърузалари тингланди.
2 – босқичда – ҳар бир ишчи гуруҳ вакили ўзининг контингенти билан алоҳида гуруҳларда машғулот ўтказиб, оромгоҳларда ишларни ташкил этиш бўйича батафсилроқ маълумотлар бердилар.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад мавсумни юқори савияда ўтказиш, болалар ва ўсмирларнинг таътил даврида мароқли ва мазмунли дам олишлари учун барча-шарт шароитлар яратиб беришдан иборат бўлди.