“Спорт ҳаёт учун” шиори остида спорт тадбири ташкил этилди.

Ўзбекитон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши тизимидаги Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спорт ҳаёт учун” шиори остида жорий йилнинг 30 март куни спортнинг арқон тортиш, стол тенниси, тош кўтариш ҳамда армрестлинг турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Мусобақа ғолиблари Термиз шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Жорий йил 30 март куни Сурхондарё вилоят Давлат архивида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди ҳамда Жамоа шартномасининг тегишли бандларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Аёллар муаммолари тизимли равишда ҳал этилмоқда

“Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб – қувватлаш” бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги кенгайтирилган йиғилишининг 4- сонли баёнининг ижроси юзасидан туманларда  “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бойсун туманида  “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларга “BOYSUN BARAKA CHEVARLARI” масъулияти чекланган жамияти томонидан тикувчилик соҳаси бўйича янги иш ўринлари яратилди ҳамда  Қумқўрғон тумани  “Янги шаҳар” маҳалласида яшовчи  “Аёллар дафтари” руйхатида турувчи Тошболтаева  Шаҳноза ҳам  30 000 000 сўм кредит маблағлари эвазига яшаш хонадонида тикувчилик цехини ташкил қилиб  аёллар  учун 5 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлди.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан суҳбатлар ўтказилди

“Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш” бўйича Сурхондарё вилояти касаба  уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Термиз туманига бириктирилган вакиллар ҳамда Термиз туман 4- сектор масъул ходимлари, “Солиобод” ҳамда “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин -қизлар бўйича раис ўринбосарлари  “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан суҳбат ўтказдилар. Уларнинг оилавий шароитлари, муаммолари эшитилди ва тегишли ташкилот раҳбарларига етказилди. Шунингдек, Республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги кенгайтирилган йиғилишининг 4- сонли баёнида кўрсатилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

“Спорт билан яша” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ишчи ходимлари ўртасида “Спорт билан яша” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Спорт тадбирида ғолиб бўлган жамоаларга касаба уюшма қўмитасининг совғалари топширилди.

Бойсун туманида аёллар билан учрашув

Жорий йилнинг  26 март куни “Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш” бўйича Сурхондарё вилоят ишчи гуруҳи раҳбари  Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.М.Бедилов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.А.Боболов Бойсун туманида бўлдилар. Ташриф чоғида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ечими бўйича тегишли корхона ва ташкилот рахбарларига кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон делегацияси Тожикистонда

Жорий йилнинг 24 март куни  Сурхондарё  вилоят хокимининг  биринчи  ўринбосари бошчилигидаги  бир  гуруҳ делегация аъзолари Тожикистон  Республикасига мамлакатнинг мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишлари  билан  танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.

Ташриф жараёнида делегация аъзолари  “Наврўз”  умумҳалқ  байрами  шодиёналарида  иштирок этдилар ва Душанбе шаҳрининг диққатга  сазовор  жойларида  бўлдилар. Делегация таркибида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси,  вилоят кенгаши депутати А.Ахмедов  ҳам иштирок  этиб  қайтдилар.