Сурхондарёда аёллар дафтарини юритишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Жорий  йилнинг  2 март куни  Сурхондарё  вилояти  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида аёллар дафтарини  юритиш  тартибларига  бағишланган   ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  раиси А.Ахмедов, вилоят  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бошқармасининг хотин-қизлар бўйича биринчи ўринбосари М.Қобилова  ҳамда   шаҳар  ва  туман бўлимларининг  биринчи ўринбосарлари   иштирок  этдилар.

Семинардан  кўзланган  асосий  мақсад “Аёллар дафтарини тизимли шакллантириш ва  юритиш” механизмлари  тўғрисида маълумотлар беришдан иборат бўлди. Семинар сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.