ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Жорий йилнинг 14-март куни Термиз шаҳри “АМУДАРЁ” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 735-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида спортнинг мини футбол тури бўйича Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси “КУБОГИ” мусабақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятдаги олий талими муассасалари ва Афғанистон фуқароларини ўқитиш маркази футбол жамоалари ўзаро беллашдилар. Мусобақа якунларига кўра, Афғанистон фуқароларини ўқитиш маркази жамоси-3 ўрин ТерДУ жамоаси 2-ўрин, Тошкент давлат Аграр университети Термиз филиали жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолибларига касаба уюшмаларининг дипломлари, қимматбаҳо совғалари ва медаллар ҳамда касаба кубоги топширилди.

“СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ” ШИОРИ ОСТИДА АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли вакилларини ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланиб, бу борада жойларда корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан муайян ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Меҳнаткашларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали уларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, спорт орқали турли касб касалликларидан муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшларни спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан ҳам турли спорт тадбирларини доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, ҳар йили вилояти миқёсида ўтказиб келинаётган хаваскор велоспортчилар ўртасидаги “Касаба-Тур” веломарафони, “Соғлом оила” шиори остида ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасидаги оилавий спорт мусобақалари, “Спорт-саломатлик гарови” шиори остидаги  спартакиадалар шулар жумласидандир.

Касаба уюшмалари ташаббуси билан жорий йилнинг 11 март куни Термиз шаҳрида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият фаолият олиб бораётган ҳотин-қизлар ўртасида спортнинг 7 тури бўйича “Аёллар спартакиада”сининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақанинг вилоят босқичи ташкил этилган ташкилий қўмита раҳбарлигида ўтказилиб, унда Термиз шаҳар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган 250 нафар ишчи-ходимлар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, дартс, баскетбол, валейбол ва стритбол тўрлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Қайд этиш керакки, мусобақа 3 босқичда ташкил этилиб, биринчи босқич жорий йилнинг январ ойида корхона, ташкилот ва муассасаларда, иккинчи босқич февраль ойида шаҳар ва туманларда ташкил этилди. Аҳамятлиси, мусобақанинг биринчи ва иккинчи босқичларида виорятда меҳнат фаолиятини олиб бораётган жами 4000 нафарга яқин аёлларларнинг иштироки таъминланди.

Мусобақа якунларига кўра, спортнинг шахмат тури бўйича Шўрчи тумани жамоаси, шашка, енгил атлетика ва стол тенниси тури бўйича Термиз шаҳри жамоаси, валейбол тури бўйича Музработ тумани, дартс тури бўйича Шеробод тумани жамоаси, стритбол тури бўйича Денов тумани жамоалари    I-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа сўнгида спортнинг турлари бўйича 1-,2-,3-ўринни қўлга киритган ғолибларга ҳамда қўйидаги “Энг ёши улуғ иштирокчи” “Энг маҳоратли хаваскор спортчи” “Ғалабага бўлган интилиши учун” “Энг ёш иштирокчи” қўшимча номинациялари бўйича мусобақа иштирокчиларига вилоят касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.