Жамоатчилик назорати давом этмоқда

Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни қўллаб қувватлаш юзасидан Шеробод туманида жамоатчилик назорати давом этмоқда. Жорий йилнинг 16 апрель куни 2 – сектордаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 14 нафар хотин-қизларга бандлигини таъмилаш мақсадида туман хокимлиги томонидан бепул тикув машиналари топширилди. Барча хотин-қизлар кўрсатилган ёрдамдан рози эканлигини билдирдилар.

Бойсунда аёллар муаммолари тизимли ҳал этилмоқда.

Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни қўллаб -қувватлаш юзасидан Бойсун туманида жамоатчилик назорати давом этмоқда. Жорий йилнинг 16 апрель куни тумандаги “Тоғчи”, “Газа”  ва “Тузбозор” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин- қизларга кўрсатилган ёрдамлар мониторинг қилинди. “Тоғчи” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га 9 та йўналиш бўйича 46 нафар хотин – қизлар руйхатга киритилган бўлиб  шулардан 14 нафари кредит олиш учун рўйхатга туришибди. Бугунги кунга қадар 4 нафар хотин – қизларга турли миқдорда имтиёзли кредитлар берилган. Тикувчиликка ўқиб сертифакат олган ва туман солиқ инспекциясида ўзини-ўзи банд қилиш бўйича руйхатдан ўтган Пардаева Мақсуда Мусурмановнага тикувчилик қилиб даромад олиш ва ўзини банд қилиш учун АТ Халқ банки Бойсун туман филиалидан 25,0 млн. сўм имтиёзли равишда кредит ажратилиб таъминотчи ташкилот томонидан унга тикув машинкаси ва хом ашёси берилган. “Газа” маҳалла фуқаролар йиғинда “Аёллар дафтари”га 9 та йўналиш бўйича 66 нафар хотин – қизлар киритилган бўлиб шулардан 23 нафари кредит олиш учун рўйхатга олинган. Бугунги кунга қадар 6 нафар хотин-қизларга турли миқдорда имтиёзли кредитлар берилган. Рахмонова Сарвиноз Қаюмовна ва Хурсандова Гулбаҳор Исматуллаевналарга парранда боқиб даромад олиш ва ўзини банд қилиш учун АТ Халқ банки Бойсун туман филиалидан 5,0 млн. сўмдан, Рахимова Дилшода Ёқубовнага дала дўкони  қуриб даромад олиш ва ўзини банд қилиш учун АТ Халқ банки туман филиалидан 30,0 млн. сўмдан кредитлар берилган. Юқорида номлари келтирилган фуқаролар олган кредитларидан рози эканликларини билдиришмоқдалар.

МУЗРАБОТДА ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ.

Музработ туман ҳокимлиги фаоллар залида Республика ишчи гуруҳидан А.Бўриев, вилоят ишчи гуруҳидан С.Шатемиров, туман ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Нормаматова, туман ишчи гуруҳидан Л.Мусаев ва тумандаги 37 та маҳаллаларнинг аёллар маслаҳатчилари бўйича ўринбосарларига “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммоларини ўрганишда йўл қўйилаётган камчиликлар батафсил кўрсатиб ўтилди, шу куннинг ўзида туманнинг чекка маҳалласидан “Тонг юлдузи” маҳалласидан яшовчи Худойберганова Фаридахоннинг хонадонида бўлиб, ўз имкониятидан келиб чиқиб 12 сотих ерга иссиқхона ташкил қилган, яна қўшимча бўш турган ерга иссиқхона қўриш учун кредит олишга истаги борлигини айтилди ва ишчи гуруҳ томонидан кредит олишда йўл йўриқ кўрсатилди.

 

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Аёллар дафтари” тизими бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишларда фидокорона меҳнатлари билан барчага ўрнак бўлаётган, аёлларнинг муаммо ва мурожаатлари ҳал этилишига салмоқли ҳисса қўшаётган масъул ходимларни муносиб рағбатлантириш бўйича:

  • Республикамиз ҳудудларидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўртасида “хонадонбай” ишлашда “Энг яхши маҳалла раиси”; 
  • Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари ўртасида “маҳаллабай” ишлашда “Энг яхши сектор раҳбари”;
  • Гендер сиёсати ва мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий ҳаётида аёллар ролини ошириш борасидаги ишларни намунали ташкил этган корхона раҳбарлари ўртасида “Энг намунали аёл иш берувчи”; 
  • “Аёллар дафтари” орқали кўмак олиб, иш ўрни яратган ва маҳалласидаги хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркор аёллар ўртасида “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти учун танловлари ўтказилмоқда.

Мазкур танловларнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизими йўналишидаги ишларни қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш, хусусан, хотин-қизлар муаммоларини “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, гендер сиёсатини қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, эҳтиёжманд хотин-қизлар бандлиги ва доимий даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш орқали уларни камбағалликдан чиқариш ишларига муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир.

Бир неча босқичларда ўтказилаётган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали аёл иш берувчи” ва “Касаба уюшмалари лауреати” танловларида иштирок этиш истагида бўлган номзодлар тегишли ҳужжат ва материалларни 2021 йилнинг 1 июнига қадар туман ва ҳудудий Ташкилий қўмиталарига тақдим этишлари лозим.

Танловларнинг Республика финал босқичи ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш тадбири 2021 йил 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунида ўтказилади.

Танловлар ғолибларига Президент совғаси сифатида:

I–ўрин учун “Ласетти” автомобили;

II–ўрин учун “Кобальт” автомобили;

III–ўрин учун “Спарк” автомобили топширилади.

Танловлар ва уларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумотларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий Кенгашлари ҳамда Федерациянинг www.kasaba.uz веб-Портали орқали олишингиз мумкин.

  1. Энг яхши маҳалла раиси Республика танлови Низоми
  2. Энг яхши сектор раҳбари Республика танлови Низоми
  3. Энг намунали аёл иш берувчи Республика танлови тўғрисида Низом
  4. Касаба уюшмалари лауреати мукофоти учун Республика танлови Низоми

Жамоатчилик назорати давом этмоқда.

13.04.2021й. Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни қўллаб қувватлаш юзасидан Шеробод туманида жамоатчилик назорати давом этмоқда. Истиқболли маҳалла фуқаролар йиғинида  9 та йўналиш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган 389 нафар хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар мониторинг қилинди.

Бугунги кунга қадар хотин – қизларга турли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилган. Жумладан, ушбу маҳаллада яшовчи Эшонқулова Фотима Бўроновна ,  Жўраева Жумагул Омоновна, Гулмуродова Меликнор Султоновна, Собирова Дилшода Рўзиқуловна, Жабборова Мушкинисо Азиз қизи, Жўраева Тошбиби Тилаковналарга турли йўналишлар бўйича АТ Халқ банки туман филиали маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратилиб уларнинг  бандлиги  таъминлади.  Бугунги  кунда  улар яратилган имкониятлардан  рози эканлигини билдиришмоқдалар.

Мусобақа ўтказилди

12.04.2021й. Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят Футбол  ассоциацияси ташаббуси билан мини футбол бўйича Фахрийлар ўртасида “АССОЦИАЦИЯ КУБОГИ” соврини учун мусобақа ўтказилди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фахрий жамоаси туманлардан келган жамоалар ўртасида муросасиз кечган баҳсда фахрли 2-ўрин, Жарқўрғон тумани фахрийлари жамоаси эса фахрли 1-ўринни қўлга киритишди. Мусобақа ғолиблари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар бажарилди

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар бажарилди.
Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси раиси Қ. Рафиков, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва бошқа масъуллар иштирокида Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар хонадонида бўлиб уларнинг ҳолидан хабар олган эдилар. Ташриф давомида Шакарқамиш маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган Атамуратова Насиба Очилдиевна хонадонида бўлишган эдилар.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан оиланинг даромади оила таъминотига етмаслиги сабабли шу хонадонга газ плитаси балони билан берилиб моддий ёрдам кўрсатилган эди. Шунингдек бу оила истиқомат қилаётган таъмир талаб уй-жойини касаба уюшмалари таъмирлаб беришни ўз зиммаларига олган эдилар. Мана жорий йилнинг 20 апрель куни бу оиланинг уй-жойи таъмирланиб берилди.

Фуқароларнинг манфаатлари қонун ҳимоясида

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкитлотлари бирлашмаси юридик бўлимига  2021 йил I-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 104 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб шулардан  55  таси ижобий ҳал қилинган.

Бир қанча фуқароларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво аризалари киритилди.

Жумладан, Термиз худудий уй – жойдан фойдаланиш қисми ходимлари Г.Расулова ва бошқаларнинг иш берувчи томонидан суднинг қарорини ўз вақтида бажармаганлиги учун мажбурий бекор юрган вақтлари учун ойлик иш ҳақи ҳамда маънавий зарарлари ундирилди.

Куни кеча фуқаролардан бири Бозорова Ситоранинг манфаатини кўзлаб бирлашма томонидан киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб у ўз вазифасига ишга тикланди ва мажбурий бекор юрган вақтлари учун ойлик иш ҳақлари ҳамда маънавий зарарлари ундирилди.

Шеробод туманида аёллар муаммолари тизимли ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 26 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11-баёни, Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги кенгайтирилган йиғилишининг 4- сонли баёнининг ижроси юзасидан  Шеробод туманида касаба уюшмалари томонидан маҳаллабай ва хонадонбай шаклида кундалик жамоатчилик  назорати олиб борилмоқда.

Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар тадбиркорлигини ва бандлигини йўлга қўйишлари учун АТ Халқ банки туман филиали томонидан имтиёзли кредит ажратилганлиги ҳолатини ўрганиш  мақсадида  тумандаги Меҳробод маҳалласида яшовчи Тожиева Зумрад Юсуповна, Абзарова Гулчехра Абдулазизовна ва Намозова Хилола Тоштемировналарнинг хонадонларига  бориб жамоатчилик назорати ўтказилди.

Жумладан, Тожиева Зумрад асаларичиликни ривожлантириш мақсадида шу йўналиш бўйича ўқиб сертификат олган ҳамда ўзини –ўзи банд этиш мақсадида банкдан 33 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига таъминотчи ташкилот томонидан  20 қути асалари берилган .

Хозирги кунда  улар ўзларини  фаолиятларини  йўлга  қўйган бўлиб  яратилаётган  имкониятлардан  розилигини билдирдилар.