Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказида жамоа шартномаси юзасидан ҳисобот йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 11 март куни Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказида 2019-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан ҳисобот йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди ҳамда Жамоа шартномасининг тегишли бандларига қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилди.

«Аёллари қадр топган юрт” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Жорий йилнинг 5 март куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида турли соҳаларда жумладан, қишлоқ хўжалиги, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат соҳалари, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа корхона, ташкилот, муассасаларда самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш мақсадида “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимиз ривожига муносиб хисса қўшиб келаётган 100 нафар меҳнат ва касаба уюшмалари фахрийлари бўлган аёлларга байрам совғалари топширилди.

Шахмат мусобақаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 4 март куни 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Вилоят Статистика бошқармасида хотин-қизлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Сурхондарёда аёллар дафтарини юритишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Жорий  йилнинг  2 март куни  Сурхондарё  вилояти  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида аёллар дафтарини  юритиш  тартибларига  бағишланган   ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  раиси А.Ахмедов, вилоят  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бошқармасининг хотин-қизлар бўйича биринчи ўринбосари М.Қобилова  ҳамда   шаҳар  ва  туман бўлимларининг  биринчи ўринбосарлари   иштирок  этдилар.

Семинардан  кўзланган  асосий  мақсад “Аёллар дафтарини тизимли шакллантириш ва  юритиш” механизмлари  тўғрисида маълумотлар беришдан иборат бўлди. Семинар сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.