
Тадбир бўлиб ўтди
Ангор туманидаги 1-сонли касб -ҳунар мактабида бобомиз Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида касаба уюшма бўлинмаси томонидан фаол ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Ангор туманидаги 1-сонли касб -ҳунар мактабида бобомиз Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида касаба уюшма бўлинмаси томонидан фаол ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Ангор тумани 9-сонли Мусиқа ва санъат мактабида «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»Давлат Дастури бандларини бажариш мақсадида 3-сон умумий ўрта таълим мактаби директори Шавкат Азимович Хайитовни нафақага кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида касаба уюшма бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ топширилди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон почтаси Сурхондарё вилоят филиали, “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали ҳамда тассаруфидаги Телефон тармоқлари 7-боғланмасида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари бўйича умумий йиғилишлари ўтказилди. Меҳнат жамоаларига иш берувчи, касаба уюшмасининг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича комиссиянинг далолатномаси билан таништирилди.2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномалари лойиҳалари билан таништирилди.
09.02.2021й. Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш бўйича «Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида иш фаолиятини тўғри ва самарли ташкил этиш» мавзусида ўқув — семинар ўтказилди.
2020 йилда касаба уюшмалари иштирокида хотин-қизлар учун иш ўринлари яратиш мақсадида Денов туманида “Беш ўғлон Мамадалиевлар”масъулияти чекланган жамиятини ташкил этишда зарур бўлган ускуналар олиш учун касаба уюшмалари маблағларидан 115,0 млн. сўм маблағ ажратилган эди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов 2021 йилнинг 8 февраль куни корхона фаолияти билан танишиш учун корхонада бўлиб, ишчилари билан сухбатлашди.
Ташриф давомида корхонада 20 нафар кам таъминланган хотин-қизлар иш билан таъминланиб, ишчи ходимлар ўз вақтида ойлик маошлари билан таъминланаёганлиги, уларнинг меҳнат қилишлари учун шарт-шароитлар яратилганлиги кузатилди.
Раис ушбу корхонани янада кенгайтириш ва “Аёллар дфтари”га киритилган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасида ўз тавсияларини берди.
2021 йил 8 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов Денов тумани “Наврўздара” ҳудудидаги сўлим масканда қурилаётган 200 ўринли санаторияда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ҳамда бу ерда ишлаётган қурувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармасида Президент мурожаати, янги қабул қилинган қонунларни тарғиботи бўйича Давра суҳбати ўтказилди, Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнат хуқуқ инспектори З.Холов ва техник инспектори Д, Шукуровлар маъруза қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти Бош бошқармасида жорий йилнинг 4 февраль куни давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнат хуқуқ инспектори З. Холов ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Термиз шаҳар Кенгаши раиси Н. Химматовалар катнашиб, Президент мурожаатномаси ва меҳнат қонунчилиги бўйича маъруза килишди.
Шеробод туманидаги «Sherobod star tekstil» МЧЖга касаба уюшмалари томонидан 400,0 млн. сўм берилган кредитга 55 та янги иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг 3 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедовнинг Шеробод туманига ташрифи чоғида «Sherobod star tekstil» МЧЖ иш жараëни билан танишди.