Совғалар  топширилди

Жорий  йилнинг 20  февраль куни  Вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси  раиси А.Ахмедов  ҳамда Ўзбекистон касаба  уюшмалари Федерацияси кенгаши  вакили  С.Ахмедов  билан  Амударё  дарёси  ўзанидаги (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинида, Амударёнинг иккига бўлинган ўрта қисмида 4 минг гектар майдонни эгаллаган «Пайғамбар ороли» номи билан машҳур.) орол   Зул-Кифл  “Орол  Пайғамбар”  зиёратгоҳида жойлашган чегарачилар ҳаёти билан танишдилар. Уларга  китоблар  ва  бошқа  совғалар  топширилди  ҳамда пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом қабрлари зиёрат  қилинди.

Маълумот ўрнида. ЮНЕСКОнинг ёдгорликлари рўйхатига киритилган “Пайғамбар ороли”да Қуръони Каримда номи зикр этилган йигирма беш пайғамбардан бири, милоддан аввалги VI-VII асрларда яшаб ўтган Зул-Кифл (“Кафолат соҳиби” маъносини билдиради) алайҳиссалом мақбараси мавжуд.

XVII асрда яшаган балхлик машҳур қомусий олим Маҳмуд ибн Валий “Сирлар денгизи” асарида келтирилишича, пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом Термиз яқинидаги ушбу оролда дафн этилган. Оролдаги “Зул-Кифл” мақбараси турли даврларда бунёд этилган гумбазли катта масжид ва жанубдан туташган сағанали хилхона ҳамда ғарб томондан бириктирилган икки хонадан иборат.

Масжид мураббаъ тарҳли, олди пештоқли, безаги ғишт чоргул ва арча тарзида терилган, меҳробига ганч гириҳ нақш ишланган. Мақбара 2018 йил тўлиқ реконструкция қилинган.