СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Жорий йилнинг 25 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти ташкилотининг таъсис Конференцияси ўтказилди.

Конференцияда сайланган 25 нафар делегатлар, хамда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ишлар бош мутахассиси Тошматова Дилором Мухтаровна, Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмоновичлар иштирок этишди.

Конференция кун тартида: Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти ташкилоти кенгашини ташкил этиш,  кенгаш аъзолари ва кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Конференция якунларига кўра, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти кенгаши ташкил этилиб, кенгаш раислигига тавсия этилган Қодирова Муяссар Жумаевна номзоди делегатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, конференцияда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти ташкилоти тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси ҳам сайлаб олинди.