Тадбир бўлиб ўтди

Ангор туманидаги 1-сонли касб -ҳунар мактабида бобомиз Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида касаба уюшма бўлинмаси томонидан фаол ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Фахрий ёрлиқ топширилди.

Ангор тумани 9-сонли Мусиқа ва  санъат мактабида «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва  аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»Давлат Дастури бандларини бажариш мақсадида 3-сон умумий ўрта таълим мактаби директори Шавкат Азимович Хайитовни нафақага кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида касаба уюшма бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ топширилди.

Жамоа шартномлари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон почтаси Сурхондарё  вилоят филиали, “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали ҳамда тассаруфидаги Телефон тармоқлари  7-боғланмасида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари бўйича умумий йиғилишлари ўтказилди. Меҳнат жамоаларига иш берувчи, касаба уюшмасининг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича комиссиянинг далолатномаси билан таништирилди.2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномалари лойиҳалари билан таништирилди.

Ўқув – семинар  ўтказилди

09.02.2021й. Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба  уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш бўйича  «Бошланғич касаба  уюшмалари ташкилотларида иш  фаолиятини тўғри ва самарли ташкил этиш» мавзусида  ўқув – семинар  ўтказилди.