Кўрик-танлов ўтказилди

27.02.2019. Давлат ва жамоат муассасаларида электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танловининг вилоят босқичида вилоят статистика бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси ғолиб деб топилди ва Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг дипломи, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кўрик-танловда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вакили А.Абдуллаев иштирок этди.

Йиғилиш бўлиб ўтди

27.02.2019. Сурхондарё вилоят статистика бошқармасида 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йил бажарилиши якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳамда тафтиш комиссияси раисининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили А.Абдуллаев иштирок этди.

Шунингдек, жорий йилнинг 18 февралидан 1 мартига қадар туман (шаҳар) молия бўлимлари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят бўлими, Инвестициялар ва саноатни ривожлантириш бошқармаси, Сурхондарё вилоят  бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказлари, Термиз шаҳар ҳокимлиги, Олтинсой туман хокимлиги, Ангор туман хокимлиги, Музработ туман ҳокимлигида касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишлари ўтказилди.

КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

27.02.2019. Олтинсой туман АТБ Агробанк Олтинсой туман филиалининг 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Умумий йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти буйича маъсул ташкилотчиси Ш. Ибраимов, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнаткашларни ижтимоий – иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Анорбоев,  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман кенгаши раиси Б.Абраев ва Олтинсой туман АТБ Агробанк Олтинсой туман филиали касаба уюшма аъзолари иштирок этишди.