Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

15.02.2019. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедовнинг Термиз давлат университети талабалари ўртасида касаба уюшмалари ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолиятини ривожлантириш, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ишлаш, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоясини таъминлаш, ёш касаба уюшма фаоллари билан ишлаш соҳасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда бугунги кунда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар борасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, ёшларга батафсил ахборотлар берилди.

Учрашувда 500 дан ортиқ талаба ёшлар иштирок этиб, ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлишди.