КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

25.02.2019.  Узун туман “Узун пахта тозалаш” АЖнинг 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Мухаммадиев, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши раиси С.Хакимов ва Узун туман “Узун пахта тозалаш” АЖ касаба уюшмаларидан сайланган 21 та делегатлардан 20 нафари иштирок этдилар.