“Саломатлик сари бир қадам”

Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларда ишлаётган хотин-қизлар ўртасида “Саломатлик сари бир қадам” шиори остида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг совғалари билан тақдирланди.

“Сурхондарёдонмахсулотлари”акциядорлик жамиятида коференция бўлиб ўтди.

27.03.2019. “Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамиятида 2015-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган конференсия бўлиб ўтди.

Бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам

26.03.2019. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2018 йил 22 октябрдаги №11-24 “с” сонли қарорига асосан бошланғич ташкилотларга ўз фаолиятларини самарали ташкил этиш, касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат соҳасидаги мавжуд муаммоларини аниқлаш хамда бартараф этишга кўмаклашиш ишларини тизимли ташкил этишга эришиш, бошланғич ташкилотлар нуфузини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

“Бахши-шоирлар” вилоят кўрик танлови ўтказилди

Жорий йил 23 март куни  “Ҳалқаро бахшичилик санъати” фестивали ҳамда Навруз умумҳалқ байрами муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Маданият бошқармаси ҳамкорлигида “Бахши-шоирлар” вилоят кўрик танлови ўтказилди.

Беғараз ёрдам кўрсатилди.

21.03.2019. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё туман кенгаши томонидан туманда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини юқотган оилаларни Наврўз байрами муносабати билан холидан хабар олиб уларга озиқ-овқат махсулотлари топширилди.

Янгидан қурилган уй-жойларнинг топшириш маросими ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сенябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан “Навруз” умумҳалқ байрами муносабати билан Жарқўрғон туманидаги 7 нафар, Бойсун туманидаги 4 нафар ҳамда Сариосиё туманидаги 6 нафар кам таъминланган оилаларга янгидан қурилган уй-жойлар тантанали равишда топширилди