Кўрик-танлов ўтказилди

27.02.2019. Давлат ва жамоат муассасаларида электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танловининг вилоят босқичида вилоят статистика бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси ғолиб деб топилди ва Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг дипломи, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кўрик-танловда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вакили А.Абдуллаев иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email