Йиғилиш бўлиб ўтди

27.02.2019. Сурхондарё вилоят статистика бошқармасида 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йил бажарилиши якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳамда тафтиш комиссияси раисининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили А.Абдуллаев иштирок этди.

Шунингдек, жорий йилнинг 18 февралидан 1 мартига қадар туман (шаҳар) молия бўлимлари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят бўлими, Инвестициялар ва саноатни ривожлантириш бошқармаси, Сурхондарё вилоят  бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказлари, Термиз шаҳар ҳокимлиги, Олтинсой туман хокимлиги, Ангор туман хокимлиги, Музработ туман ҳокимлигида касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишлари ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email