Kollej bitiruvchilarini ish bilan ta’minlash

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси кенгаши раёсатининг

Қ А Р О Р И

2016 йил 3 февраль № Р-3/3 Термиз шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш тўғрисида

Ўзбекистонда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади. Бу борада Ҳукумат томонидан иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшлар, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигига катта эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда касаба уюшмалари томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишларидаги ишларни самарадорлигини янада ошириш давр талаби ҳисобланади.
Шу боис Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, корхоналар ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти орқали коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш таклифи билдирилган ҳамда делегатлар томонидан қўллаб-қувватланган.
Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш тўғрисида”ги 1-2 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсати қарор қилади:

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш тўғрисида”ги 1-2 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Шаҳар ва туманларда коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия таркиби 1-иловага, иш ўринлари яратишга кўмаклашувчи, ҳудудларга бириктирилган масъуллар рўйхати 2-иловага, иш ўринлари ташкил этиш режа-тақсимоти 3-иловага, иш ўринлари яратиш бўйича тавсиялар 4-иловага, иш ўринларининг фаолият турлари бўйича тавсиявий йўналишлари 5-иловага, касаба уюшмаси органи ва корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор ўртасида тузиладиган қарз шартномаси 6-иловага, корхонанинг намунавий устави лойиҳалари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими (М.Анарбоев) ва молия (Р.Холматов) бўлимлари жорий йилнинг 10 февралига қадар ҳар бир шаҳар, туманларни ўрганиб, иш ўринлари яратиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этсинлар ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган иш ўринлари ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил этган ҳолда, ҳар ярим йилда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсати йиғилишларига маълумот киритсинлар.
4. Манзилли дастурга мувофиқ белгиланган тадбирларни ўз вақтида амалга оширишга масъул этиб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ўринбосари Қ.Боболов, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Анарбоевлар белгилансин ва унга ҳар ойда бирлашма кенгаши раиси ҳузуридаги йиғилишда мазкур қарорда белгиланган тадбирларнинг ижроси бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама этиб бориш учун тегишли таҳлилларни киритиш, қарор бажарилишининг бориши ва амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига умумлаштирилган ахборот ва маълумотларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
6. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси молия бўлими мудири Р.Холматовга тавсияларда белгиланган маблағларнинг тегишли манбалар ҳисобидан ўз вақтида ажратилишини ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишган ҳолда иқтисодий ночор туманлар учун бирлашма кенгашининг захира фондидан маблағ ажратиш масалаларини кўриб чиқиш вазифаслари топширилсин.
7. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бош мутахассиси Ф.Тангиров Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш тўғрисида”ги 1-2 сонли қарорининг электрон шаклини барча бўғин касаба уюшма органларига етказсин ҳамда касаба уюшмаларининг иш ўринлари ташкил этиш ва бандлик масалаларида олиб бораётган фаолиятларини бирлашма “Веб-сайтида” ёритиб борсин.
8. “Тиббиёт ва ҳаёт” газетаси таҳририяти (Ж.Шарофбоев)га жойларда яратилаётган янги иш ўринлари ва бу борадаги илғор тажрибаларни газета саҳифаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ўринбосари Қ.Боболов зиммасига юклатилсин.

Вилоят касаба уюшмлари
ташкилотлари бирлашмаси
раиси А.Ахмедов

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 3 февралдаги Р-3/3 сонли қарорига 1-илова

Шаҳар ва туманларда коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш манзилли дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича Сурхондарё вилояти ҳудудий комиссия
ТАРКИБИ

А.Ахмедов – Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, Комиссия раҳбари

Қ.Боболов – Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари, Комиссия раҳбари ўринбосари

М.Анарбоев – Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири, Комиссия котиби

З.Холов – Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири

Р.Холматов – Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси молия бўлими мудири

А.Бабаяров – Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши раиси

Д.Хўжанова – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши раиси

Б.Холтўраев – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман кенгаши раиси

О.Абдуллаев – Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Денов туман кенгаши раиси

С.Джумаев – Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши раиси

Х.Бегимқулов – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши раиси

А.Жумаев – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман кенгаши раиси

Х.Қурбонов – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё туман кенгаши раиси

Ш.Досматов – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз туман кенгаши раиси

З.Шералиев – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши раиси

Р.Холмирзаева – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши раиси

Э.Худаяров – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман кенгаши раиси

Г.Аннаматова – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши раиси

У.Алманов – Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши раиси

Б.Холияров – Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши раиси

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган (сайланган) шахслар киритилади.

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 3 февралдаги Р-3/3 сонли қарорига 2-илова

Коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратишга кўмаклашувчи, вилоятнинг шаҳар ва туманларига бириктирилган масъуллар
РЎЙХАТИ

№ Ф.И.О. Лавозими Бириктирилган ҳудуд
1. А.Ахмедов Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, гуруҳ раҳбари
Умумий раҳбарлик
2. Ў.Исматиллаев Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси молия бўлими мутахассиси
Ангор тумани
3. З.Холов Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири
Бойсун тумани
4. А.Бабаяров Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими етакчи юрисконсульти
Денов тумани
5. Қ.Боболов Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ўринбосари
Жарқўрғон тумани
6. Д.Шукуров Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси
Музработ тумани
7. М.Анарбоев Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири
Олтинсой тумани
8. Ў.Мирзаев Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ижтимоий суғурта бўлими мудири
Сариосиё тумани
9. Р.Холматов Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси молия бўлими мудири
Термиз тумани
10. Б.Муҳаммадиев Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Узун тумани
11. Ҳ.Норқулов Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири
Шеробод тумани
12. Р.Қорабоев Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси
Шўрчи тумани
13. О.Аллаёров Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ижтимоий суғурта бўлими етакчи мутахассиси
Қизириқ тумани
14. Ў.Ўтаганов Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири
Қумқўрғон тумани
15. Т.Қобилов Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси
Термиз шаҳри

Изоҳ: Бириктирилган масъуллар бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган (сайланган) шахслар киритилади.

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 3 февралдаги Р-3/3 сонли қарорига 3-илова

Шаҳар ва туманларда коллеж битирувчилари учун
25 тадан иш ўринлари ташкил этиш
РЕЖА-ТАҚСИМОТИ

№ Ф.И.О. Жами иш ўринлари сони Шундан:
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тиббиёт бирлашмалари касаба уюшмаси қўмитаси Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси
1. Ангор тумани 25 10 6 4 3 2
2. Бойсун тумани 25 10 6 4 3 2
3. Денов тумани 25 10 6 4 3 2
4. Жарқўрғон тумани 25 10 6 4 3 2
5. Музработ тумани 25 10 6 4 3 2
6. Олтинсой тумани 25 10 6 4 3 2
7. Сариосиё тумани 25 10 6 4 3 2
8. Термиз тумани 25 10 6 4 3 2
9. Узун тумани 25 10 6 4 3 2
10. Шеробод тумани 25 10 6 4 3 2
11. Шўрчи тумани 25 10 6 4 3 2
12. Қизириқ тумани 25 10 6 4 3 2
13. Қумқўрғон тумани 25 10 6 4 3 2
14. Термиз шаҳри 25 10 6 4 3 2
15. ЖАМИ 350 140 84 56 42 28

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 3 февралдаги Р-3/3 сонли қарорига 4-илова

Шаҳар ва туманларда коллеж битирувчилари учун
25 тадан иш ўринлари яратиш бўйича
ТАВСИЯЛАР

Умумий қоидалар.
Мазкур тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрсида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари, Меҳнат, Солиқ ва Фуқаролик кодекслари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасидаги Фармон ва Қарорлари, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойи ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш тўғрисида”ги 1-2 сонли қарорлари асосида ишлаб чиқилган.
Тавсиялар шаҳар, туманларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 25 тадан иш ўринлари ташкил этиш орқали коллеж битирувчиларини бандлигини таъминлашда касаба уюшмаларининг ҳаракат тартибини белгилаб беради.
Иш ўринларини ташкил этиш борасида ҳамкор ташкилотлар билан
амалга ошириладиган ташкилий чора-тадбирлар.
Касаба уюшмалари ўз қонуний ваколатларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳамкор ташкилотлар билан бирга шаҳар, туманларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятларини қуйидаги тартибда ташкил этадилар:
1. Янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида ҳар бир шаҳар, туманда мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари сони, уларда мавжуд бўш бино ва хоналар, улар ҳудудида яшовчи 2015 йилда коллежни битирганлар сони ҳамда ихтисослиги таҳлил қилинади.
2. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида аҳолига кўрсатиладиган сервис хизматларига эҳтиёж ўрганилади, ҳудуддаги ҳомийлик қилиши мумкин бўлган тадбиркорлар рўйхатини шакллантирилади, янги иш ўринларини яратиш учун талаб қилинадиган маблағ ҳисоблаб чиқилади.
3. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган шаҳар, туманларда касаба уюшмаларининг корхоналарини тузиш имконияти аниқланади. Шаҳар, туманларда саноат маҳсулотлари, қурилиш-таъмирлаш ишлари, юқори малакали хизматлар (ветеринария, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш ва ҳоказо)ларга бўлган эҳтиёж таҳлил қилинади.
4. Ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига кўра шаҳар, туманларда маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида янги иш ўринлари яратиш манзилли дастури шакллантирилади (илова).
5. Касаба уюшмаси органлари томонидан шаҳар, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бўш турган бинолардан маҳаллий ҳокимият органлари, тадбиркорлар билан келишган ҳолда ижара тўловларисиз фойдаланишга рухсат олинади.
6. Касаба уюшмаси органлари ахборот-маслаҳат ва бизнес марказлари билан ҳамкорликда бўш турган биноларда ташкил этиладиган ҳудуддаги аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси бўйича тадбиркорлик йўналишларини аниқлайди.
7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда белгиланган йўналишлар бўйича корхона ва якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун коллеж битирувчилари рўйхати шакллантирилади.
8. Корхона ташкил этиш бўйича тармоқ касаба уюшмалари органларининг қўшма қарорлари қабул қилинади ва намунавий устав асосида корхоналар фаолияти йўлга қўйилади.
9. Ташкил этилган корхона ва якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш ва иш билан таъминланган фуқароларга бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ёрдамида меҳнат дафтарчалари очилиши ташкил этилади.
10. Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги иш ўринларини ташкил этиш вақтида ёшлар касаба уюшмаларига жалб қилинади.
11. Корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилишида меҳнат шартномалари тўғри тузилиши, муносиб меҳнат шароитлари яратилиши, ёшларни жамоа шартномаси билан қамраб олиниши бўйича амалий ёрдам кўрсатилади.
Иш ўринлари яратиш бўйича тақдим этилган лойиҳаларни молиялаштириш.
12. Шаҳар ва туманларда коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш бўйича лойиқ деб ҳисобланган лойиҳаларни молиялаштириш тегишли молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
13. Иш билан таъминланаётган фуқаро, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳомийлар ҳамкорлигида янги иш ўринлари фаолият йўналишларига қараб, белгиланган бино жорий таъмирдан чиқарилади ва жиҳозлар ўрнатишга тайёрланади.
14. Янги иш ўринларини йўналишига қараб зарур бўлган жиҳоз ва хом-ашё билан таъминлаш учун тармоқ касаба уюшмаси органлари томонидан қарз шартномасига асосан берилаётган товар-моддий қийматликлардан ҳамда ҳомийлар маблағидан фойдаланиш юзасидан янги иш ўринлари яратилади.
Қиймати республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 50 бараварига тенг ва ундан ортиқ шартномалар мажбуриятларини таъминлашнинг қонуний воситалари (шу жумладан, мажбуриятларни таъминлаш шартлари – суғурта, гаров, кафиллик ва бошқа шартлар)ни белгилаш шарти билан тузилиши мақсадга мувофиқ.
15. Касаба уюшма ташкилотлари томонидан қарз шартномасига асосан молиялаштирилган маблағларни мақсадли сарфланишини ва ажратилган маблағларни белгиланган муддатларда қайтарилишини таъминлаш маблағларни молиялаштирган касаба уюшмалари ташкилотлари зиммасига юклатилади.
Шунингдек, тармоқ касаба уюшмалари Республика ҳамда ҳудудий бирлашма кенгашлари маблағларни шартномада кўрсатилган муддатларда қайтарилишини назоратга олади.

Тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёз ва преференциялар.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан:
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш, тегишли равишда, юстиция органлари ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари томонидан бир вақтнинг ўзида уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади;
ариза-хабарномани берган пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатига олиб, унга давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришгача ўтадиган муддат кўпи билан икки иш кунини ташкил этади.
17. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига биноан микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 50 фоиз ошса ҳам уларга ягона солиқ тўловида қолиш имтиёзи берилади. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан уч йил ўтган бўлса, йўл қўйилади.
18. Кичик корхона уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 фоиз ошса ҳам унга амалдаги имтиёзлар тадбиқ этилади.
19. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан коллеж битирувчилари якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтса, улар рўйхатдан ўтган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқдан озод қилинадилар.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сон Фармонига биноан 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилди.
Якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолатда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилади.
21. Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.
22. Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади.
Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 3 февралдаги Р-3/3 сонли қарорига 5-илова

Туман ва шаҳарларда коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринларининг фаолият турлари бўйича тавсиявий йўналишлари
I. Корхоналар.
II. Шохобчалар.
III. Якка тартибдаги тадбиркорлик.
Қуйидаги йўналишларда:
Сартарошлик;
Косметолог хизматлари;
Қандолатчилик;
Маиший техникалар, компьютер ва мобиль телефонларни таъмирлаш;
Новвойчилик;
Тикувчилик;
Пойабзал таъмирлаш;
Автоювиш;
Видеога ва фотосуратга олиш хизматлари;
Компьютер хизматлари (матнларни териш ва босиб чиқариш, матндан нусха олиш, кўпайтириш);
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари;
Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш;
Паррандачилик;
Қуёнчилик;
Ветеринария хизмати;
Ўсимликларга кимёвий ишлов бериш;
Мебель ясаш ва таъмирлаш;
Терини қайта ишлаш;
Мини қайта ишлаш цехлари;
Ҳунармандчилик (қўл меҳнатида яратиладиган маҳсулотлар) ва бошқалар.

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 3 февралдаги Р-3/3 сонли қарорига 6-илова

УЧ ТОМОНЛАМА ОЛДИ-СОТДИ ВА ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ
(Намуна)
20__йил “___” ___________ _____________ шаҳри (тумани)

Жойларда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратишга доир давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида __________________________ номидан _________ асосида ҳаракатланувчи _______________________________ (келгусида – “Етказиб берувчи”) бир томондан, ______________________________ номидан ___________ асосида ҳаракатланувчи _________________________________ (келгусида – “Қабул қилувчи”) иккинчи томондан ва __________________________ номидан _________ асосида ҳаракатланувчи _____________________________ (келгусида – “Тўловчи”) учинчи томондан (биргаликда “Тарафлар”, алоҳида “Тараф” деб номланувчи) мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Мазкур шартнома тарафларнинг мулк олди-сотдиси ва қарз бўйича муносабатларини тартибга солувчи аралаш турдаги ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унга кўра жойларда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратишга доир давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида:
Етказиб берувчи мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни шартномада белгиланган миқдор, муддат ва тартибда етказиб бериш;
Тўловчи маҳсулот нархини белгиланган миқдор ва муддатларда тўлаш орқали Қабул қилувчига қарз бериш;
Қабул қилувчи 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни қабул қилиш ва маҳсулот қиймати (қарз маблағлари)ни Тўловчига қайтариш мажбуриятини олади.
1.2. Маҳсулот номи, ассортименти, миқдори ва нархи тарафларнинг келишувига кўра қуйидагича белгиланади:

№ Маҳсулот
(номи, сифати, ассортимент Миқдори
(дона, метр, литр, бошқа) Нарҳи
(минг сўм)

Жами:

II. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Шартнома шартларини лозим даражада бажариш мақсадида:
Тўловчи шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги маблағни 100% миқдорда шартнома имзоланган кундан бошлаб, ____ кун ичида пул ўтказиш йўли билан Етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш;
Етказиб берувчи пул маблағлари ҳисоб рақамига келиб тушганлиги ҳақида далолатнома тузилган пайтдан бошлаб ___ кун ичида шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдор, сифат ва шартларда маҳсулотни етказиб бериш;
Қабул қилувчи Етказиб берувчининг талабига кўра, ___ кун ичида маҳсулотни Етказиб берувчининг омборидан қабул қилиб олиш, шунингдек, пул маблағлари Етказиб берувчининг ҳисоб рақамига келиб тушганлиги ҳақида далолатнома тузилган пайтдан бошлаб 1 йил ичида устама фоизларсиз Тўловчига пул ўтказиш йўли билан қайтариш мажбуриятини олади.
2.2. Пул маблағлари Қабул қилувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига келиб тушган пайтдан бошлаб ____ кун ичида пул маблағларини қабул қилиб олганлик ҳақида учтомонлама далолатнома тузилади.
Далолатномада тузилган сана ва жой, тарафлар, Етказиб берувчининг ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағлари миқдори ва сана кўрсатилади.
Далолатнома тарафларнинг имзолари билан тасдиқланади.
2.3. Етказиб берувчининг ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушган сана Тўловчига томонидан Қабул қилувчига қарз тақдим этилган сана ҳисобланади.
2.4. Тўловчи Қабул қилувчига қарз асосида тақдим этилган пул маблағлари шартномада кўрсатилган мақсадларда сарф этилишини назорат қилишга ҳақли.
2.5. Пул маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш мақсадида Қабул қилувчи Тўловчига мулк харид этиш бўйича битим тузилиши ва ижро этилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, топшириш-қабул қилиш далолатномаси, юк хати ва бошқа ҳужжатлар)ни, шунингдек, молия ва бухгалтерияга оид ҳужжатларни танишиш учун тақдим этиб бориш мажбуриятини олади.
Пул маблағлари мақсадли сарф этилишига доир, шунингдек шартноманинг мазкур бандида кўрсатилган бошқа талаблар Қабул қилувчи томонидан бузилган тақдирда, Тўловчи қарз асосида берилган пул маблағларини дарҳол қайтаришни талаб этишга ҳақли.
2.6. Қабул қилувчи шартноманинг 2.1-бандида белгиланган муддат тугаган куннинг эртасидан кечиктирмай, Тўловчининг ҳисоб рақамига қарз миқдорининг 100%ни қайтариши лозим.
2.7. Пул маблағлари Тўловчининг ҳисоб рақамига тўлиқ келиб тушган вақт Қабул қилувчи томонидан мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
2.8. Қабул қилувчи пул маблағларини Тўловчини хабардор қилган ҳолда шартномада белгиланган муддатдан олдин қайтаришга ҳақли.

III. МАҲСУЛОТ СИФАТИ

3.1. Сифат товарларнинг ушбу гуруҳи учун амалдаги стандартларга мувофиқ келиши керак.
3.2. Етказиб берувчи тўпламда яроқсиз маҳсулот мавжудлиги ҳақида хабар олган пайтдан бошлаб 20 кун ичида сифатсиз товарни алмаштириб беришга мажбур.
3.3. Етказиб берувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ товарга бўлган кафолат муддатларини тақдим этади.
3.4. Ишлаб чиқаришга оид нуқсонлари аниқланганлиги муносабати билан Харидор томонидан кафолатли муддат доирасида қайтарилган товарлар Етказиб берувчига қайтариб берилиши лозим, бунда Етказиб берувчи уларнинг қийматини тўлиқ қоплаб бериши ёки харидорлар билан келишган ҳолда 30 кун ичида яроқсиз товарларни сифатли товарларга алмаштириб бериши керак.

IV. БОШҚА ШАРТЛАР*

4.1. Мазкур шартнома уч нусхада тузилиб, ҳар бир тарафда бир нусхадан сақланади.
4.2. Мазкур шартномага тарафларнинг келишувига кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Шартномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилиши ва тарафларнинг имзолари билан тасдиқланиши лозим.
4.3. Тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
4.4. Шартнома бўйича юзага келган низолар тарафлар музокаралари орқали ҳал этилади. Тарафлар музокаралари жараёнида келишувга эришилмаса, низо ____________________ вилоят (шаҳар) хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
4.5. Мазкур Шартнома Тарафлар уни имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва “___” ________________ 20___ йилгача амал қилади.

VI. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

Етказиб берувчи Қабул қилувчи Тўловчи
______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________
М.Ў. М.Ў. М.Ў.

*Шартнома матнига тарафларнинг келишувига кўра қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар (шу жумладан, мажбуриятларни таъминлаш шартлари – суғурта, гаров, кафиллик ва бошқа шартлар) киритилиши мумкин.

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 3 февралдаги Р-3/3 сонли қарорига 7-илова

КОРХОНА УСТАВИ
(Намуна)

Ўзбекистон Республикаси
Сурхондарё вилояти
Узун тумани
Ҳокимининг
2016 йил «_____» __________ даги
_______-сонли қарори билан
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН
____________________________

«КАСАБА ИШ» КОРХОНАСИ

УСТАВИ

Тошкент – 2016 йил

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. “Касаба иш” корхонаси (кейинги ўринларда “Корхона” деб аталади) Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши раёсатининг 2016 йил “____” _____________ даги сонли қарорига асосан ташкил этилган.
1.2. Корхона ўз фаолиятини ушбу Устав ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан олиб боради.
1.3. Корхона таъсисчиси (кейинги ўринларда “Таъсисчи” деб аталади) “Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман Кенгаши” ҳисобланади.
1.4. Мазкур корхона Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман Кенгаши қошидаги “Касаба иш” корхонаси ҳисобланади.
1.5. Корхона Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсидир, ўзининг мустақил балансига, банкларда ҳисоб ва бошқа рақамларига, унинг номланиши давлат тилида акс эттирилган думалоқ муҳрга, бурчак тамғасига, товар белгиси ва бошқа белгиларига эгадир. Корхона ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби, ўз-ўзини молиявий таъминлаш ва ўз ҳаражатларини ўзи қоплаш асосида олиб боради.
1.6. Корхона Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда руйхатдан ўтган пайтидан юридик шахс ҳуқуқига эга булади.
Корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол мулки билан жавоб беради.
Корхона Ўзбекистан Республикаси мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, худди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳам корхона мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
Таъсисчи корхона мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Худди шунингдек, Корхона таъсисчи мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
1.7. Корхона мулкий ва номулкий ҳуқуқларни олади ва ўзига мажбуриятлар олади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хўжалик судида даъвогар ва жавобгар сифатида қатнаша олади.
1.8. Корхонанинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар билан бўладиган ҳамма хўжалик муносабатлари, агар иштирокчи Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган халқаро битимларда бошқача ҳолатлар назарда тутилган бўлмаса, шартнома(контракт)лар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида олиб борилади.
1.9. Корхона мустақил мулкий ва номулкий ҳуқуқларни олишга, Ўзбекистон Республикаси ва хорижда корхона ва ташкилотлар тузиш, бинолар, иншоатлар, ер ва табиат захираларидан фойдаланиш ҳуқуқларини, қимматли қоғозлар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ эгалик ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқларни объекти бўлиши мумкин бўлган бошқа мол-мулкни сотиб олиш, филиаллар, ваколатхоналар очиш, бошқа бўлинмалар тузиш ҳуқуқига эгадир.

II. КОРХОНАНИНГ НОМЛАНИШИ, ЖОЙЛАШГАН
ЖОЙИ ВА ФАОЛИЯТ МУДДАТИ
2.1. Корхона ўз фирмали номига эгадир:
Ўзбек тилида “KASABA ISH” корхонаси,
Рус тилида: предприятие “KASABA ISH”
2.2. Корхонанинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Ёшлик кўчаси, 17-уй.
2.3. Корхонанинг фаолият муддати чекланмаган.

III. КОРХОНАНИНГ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТИ ТУРЛАРИ
3.1. Корхонанинг мақсади даромад келтириш, ўзининг ишбилармонлик таваккалчилиги ва ўзининг хусусий мол-мулки ҳисобига фойда олишдир.
Ўз фаолият мақсади ва доирасига эришиш учун корхона қуйидаги, қонунчилик билан тақиқланмаган фаолият турларини амалга оширади:
– авиа ва темир йўл чипталарини ташкилотлар ва аҳолига етказиб бериш;
– аҳоли учун маиший хизматлар;
– бадиий-безак ишлари;
– бино ва иншоотлар қуриш ва тиклаш, ободончилик ва кўкламзорлаштириш ишлари;
– ваколатчилик, реклама, агентлик, менежмент, маркетинг, маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳужжатларни таржима қилиш ва кўпайтириш;
– воситачилик хизматлари;
– дизайн;
– дискларни, аудио, видео ва бошқа кассета ва дискларни купайтириш, ижарага бериш, сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш;
– дўконлар очиш;
– заргарлик ва антиквар буюмларини тиклаш, тузатиш ва сотиш;
– интернет-кафеси, компьютер ўйинларини ташкил қилиш;
– ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
– кимевий тозалаш хизматлари;
– қишлоқ хўжалик, гўшт, сут, тери, жун маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сотиш ва сақлаш;
– компъютер тизимлари ва дастурларини ишлаб чиқариш ва тадбиқ этиш, компъютерлар ва ташкилий техника воситаларини ҳамда дастурий маҳсулотлар, йўлдош молларни етказиб бериш, сервис хизматларини кўрсатиш;
– қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– маиший, электрон-ҳисоблаш, электр ускуна ва жиҳозларини таъмирлаш бўйича хизматлар ва уларни ижарасини ташкил қилиш;
– мебел жиҳозларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– модалар ательеси хизматлари;
– нон ва кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– оптика, фармацевтика ва доривор ўсимликларини ишлаб чиқариш, сотиш ва сотиб олиш, дорихоналар очиш;
– пойафзал ишлаб чиқариш ва сотиш;
– полиграфия хизматлари;
– савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
– сартарошхона хизматлари, гўзаллик салонларини очиш;
– спорт-соғломлаштириш хизматлари (бассейн, сауна, тренажерлар);
– фотография хизматлари;
– тикувчилик, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– транспорт воситаларига техник хизмат, сервис хизматини, шунингдек автомобилларни ювишни ташкил қилиш;
– туризм ташкил қилиш;
– уяли алоқа, факсимиль, почта ва курьер алоқаси хизматларини кўрсатиш;
– халқ ижодиёти, амалий ва бадиий санъат буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– чакана савдо;
– чет тилларга ўқитиш, бухгалтерия ҳисоби ва ишлаб чиқариш, ҳунарларга ўргатиш;
– чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик ва иссиқхоналарни ташкил қилиш ва ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш билан шуғулланиш;
– шиша, фарфор, керамика, мрамор буюмлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
– электр асбоб ускуналарни (двигатель ва моторларни) созлаш ва уларни йўлга қўйиш;
– юкларни ташишда экспедиторлик хизматлари;
– ветеринария хизмати;
– ўсимликларга кимёвий ишлов бериш.
Лицензия олиниши талаб қилинадиган фаолият Корхона томонидан лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

IV. УСТАВ ФОНДИ, ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ ВА
ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ
4.1. Корхонанинг Устав фонди миқдори 10 000 000 (ўн миллион) сўмни ташкил этади.
Корхона рўйхатдан ўтгандан сўнг бир йил ичида Таъсисчи ўз улушини Корхонинг устав фондига тўлиқ қўшиши шарт.
Корхонанинг фаолиятидан олинган даромадлар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан ҳамда хўжалик харажатлари қопланганидан кейин қолган соф фойданинг ______(______) фоизи Таъсисчига ўтказиб берилади, ______ (_______) фоизи корхона ҳисобида қолдирилади.
Корхона ихтиёрида қолган соф фойда қуйидагиларга, яъни;
– моддий рағбатлантириш фонди;
– ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди;
– захира фонди (Устав фондининг 15 фоизи миқдорида);
– хайрия фондларини ташкил этишга йўналтирилади.
4.2. Корхона фаолияти давомида келиб чиқиши мумкин бўлган зарарлар унинг захира фонди маблағлари ҳисобидан қопланади. Захира фондида маблағлар етарли бўлмаса, зарарлар Таъсисчи билан келишилган ҳолда бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.

V. ТАЪСИСЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Таъсисчи Корхонанинг Устав фондига ўз улушини маблағ ўтказиш ёки мол-мулкларни беғараз бериш кўринишида ўтказиш мажбуриятини олади.
5.2. Корхонанинг Таъсисчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– мазкур Уставда белгиланган миқдорда ва шаклларда Корхонанинг хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни олишга;
– корхона фаолиятига, унинг мол-мулклари, даромадлари ва зарарлари ҳисоб-китобига оид маълумотларни олишга;
– корхона номидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга нисбатан талабномалар бериш ва судларга даъво аризалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул килишга;
– корхона кўрсатадиган хизматлардан фойдаланишда устувор ҳуқуқларга эга.
Таъсисчи Корхона Директорини тайинлайди ва унга корхонани бошқариш ҳуқуқини беради.
5.3. Таъсисчи ўз маблағлари ҳисобидан мазкур Уставга мувофиқ Корхонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қўшимча маблағ ажратади, шунингдек Корхонага унинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда кўмаклашади.

VI. КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ
6.1. Корхона бошқарувини Таъсисчи томонидан лавозимига тайинланадиган ва озод этиладиган Директор амалга оширади. Таъсисчи Директор этиб тайинланган шахс билан меҳнат шартномасини тузади.
Директор Таъсисчига ҳисобот бериб туради ва Корхона фаолиятини амалга ошириш ҳамда унга юклатилган мақсад ва вазифаларни бажариш борасида Таъсисчининг олдида жавоб беради.
6.2. Таъсисчининг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:
– корхона фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, унинг режалари ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни, шу жумладан, йиллик ҳисоботларни тасдиқлаш;
– зарурият туғилганда Корхонанинг устав фондини кўпайтириш;
– корхона фаолиятининг йиллик натижаларини, шунингдек тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари ва хулосаларини, даромад(фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлаш;
– корхонани ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, уларнинг Уставларини тасдиқлаш;
– корхонанинг мансабдор шахсларини мулкий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар чиқариш;
– директорни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш;
– корхона штат жадвалини тасдиқлаш;
– корхона тафтиш комиссиясининг аъзоларини тайинлаш ва чақириб олиш;
– корхонанинг мақсад ва вазифаларини бажариш учун зарур бўлган бошқа органларни ташкил қилиш;
– қўшимча тўловлар миқдорини, қўшиш тартиби ва шаклларини белгилаш;
– фондларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш;
– корхонанинг Уставини ўзгартириш ва тўлдириш;
– корхонани тугатиш;
– тугатиш комиссияси таркибини белгилаш, унинг аъзоларини тайинлаш ва чақириб олиш.
Таъсисчининг қарори билан унинг мутлақ ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам белгиланиши мумкин.
6.3. Мазкур Уставда Таъсисчининг мутлақ ваколатига киритилган айрим масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқини Таъсисчи Корхона Директори ихтиёрига ўтказиши мумкин.
6.4. Корхона Директори:
– корхонанинг жорий ва истиқбол режаларининг бажарилишини таъминлайди;
– таъсисчи қарорларининг бажарилишини таъминлайди, уларни бажарганлик тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
– мазкур Уставда белгиланган доирада Корхонанинг мулкларини, шу жумладан унинг пул маблағларини тасарруф этади;
– корхона номидан ишончномасиз шартнома (контракт)лар тузади, уларнинг бажарилишини таъминлайди;
– Уставда белгиланган фаолиятни муваффаққиятли бажариш учун Таъсисчи билан келишган ҳолда Корхонага ходимларни ишга қабул қилади ва бўшатади;
– мазкур Уставда белгиланган ваколатлар доирасида Корхона фаолиятининг барча масалалари бўйича юридик ва жисмоний шахслар, давлат идоралари билан бўлган муносабатларда Корхона номидан иш юритади.
Таъсисчининг мутлақ ваколатига кирмайдиган Корхона фаолиятига оид бошқа барча масалалар бўйича Директор Таъсисчи билан келишган ҳолда қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

VII. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИНГ НАЗОРАТИ
7.1. Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни таъсисчи томонидан тайинланган тафтишчи амалга оширади. Таъсисчи тафтишчи ёрдамида корхона фаолиятини йилига камида бир марта текширади.
7.2. Тафтишчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– корхонанинг барча молиявий ва бошқа ҳужжатлари билан хоҳлаган вақтида танишиш;
– корхона манфаатларига хавф туғилганда таъсисчи аралашишини талаб қилиш.
7.3. Тафтишчининг мажбуриятлари:
– директор фаолиятини бир йилда камида бир марта текширувдан ўтказиш;
– текширув натижаларини таъсисчига етказиш.
7.4. Тафтишчи ҳисобот ва баланслар бўйича хулосалар тузади.
7.5. Таъсисчи корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун мустақил аудиторлик хизматларини жалб қилиши мумкин.
7.6. Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги риоя этилишини назорати солиқ ва бошқа тегишли давлат назорат органлари томонидан ҳам амалга оширилади.
7.7. Тафтиш ва текширувлар корхонанинг муътадил иш тартибини бузмаслиги лозим.

VIII. КОРХОНАНИНГ МОЛ-МУЛКИ
8.1. Корхонанинг мол-мулкини корхона даромадлари ҳисобига шакллантирилувчи асосий жамғармалар, айланма маблағлар ташкил қилади.
8.2. Корхона мулкининг асосларини қуйидагилар ташкил этади:
– таъсисчи киритган ҳиссалар;
– ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишдан, ишларни ва хизматларни бажаришдан, шунингдек бошқа фаолият турларидан тушган даромадлар;
– қимматли қоғозлардан тушган даромадлар;
– ўтказилган тадбирлардан тушган даромадлар;
– жисмоний ва юридик шахслар томонидан фуқаролар, корхоналар, ташкилотларнинг қайтарилмайдиган хайрия бадаллари;
– Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тақиқланмаган бошқа манбалар.
8.3. Корхона балансидан ундирилишининг иложиси йўқ қарзлар, камомадлар ва йўқолган моддий бойликлар корхона таъсисчиси қарори билан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя қилинган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.

IX. КОРХОНАНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ,
КОРХОНАНИНГ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ
9.1. Молиявий йил 1 январдан бошланади ва йилнинг 31 декабрида тугайди. Йил тугаганида корхонанинг баланси, фойдалари ва зиёнлари ҳисоби тузилади. Директор молиявий йил тугагандан кейин камида 3 ойдан сўнг корхона фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни таъсисчига беради. Молиявий йил календар йили билан устма-уст тушади.
9.2. Корхона ўз фаолияти натижалари ҳисобини амалга оширади, бухгалтерлик, статистик ҳисоботни олиб боради ва уни белгиланган тартибда солиқ инспекцияси ва бошқа тегишли давлат ҳокимияти органларига юборади.
9.3. Бухгалтерлик ҳисоботи, корхонанинг йиллик ҳисоботларини тузиш ва текшириш Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги қонунчилигига мувофиқ олиб борилади.
9.4. Корхонанинг шу йилдаги сарф қилинмаган маблағлар кейинги йилга ўтказилади ва олиб қўйилиши мумкин эмас.

X. КОРХОНА ХОДИМЛАРИ

10.1. Корхона ишлари унинг доимий хизматчилари, шунингдек ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаси (контракт) ёки пудрат шартномалари асосида жалб қилинган шахслар томонидан бажарилади ва бунда уларга меҳнат ҳақи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ томонлар келишувига кўра тўланади.
10.2. Ишга олиш ва ишдан бўшатиш, меҳнат ҳақи шакли ва миқдори, шунингдек корхона ишчилари ва хорижий мутахассисларини рағбатлантириш масалалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жамоа шартномаси ва якка тартибдаги меҳнат шартномалари(контрактлари) асосида тартибга солинади.

ХI. УСТАВГА ЎЗГАРТИРИШ ВА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ
11.1. Ушбу Уставга киритиладиган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат идоралари томонидан рўйхатга олинган пайтдан бошлаб кучга эга булади.

ХII. КОРХОНАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
12.1. Корхонани қайта ташкил этиш таъсисчи қарорига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ корхона қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.
Корхона Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси
(49-52 моддалар) талабларига мувофиқ қайта ташкил этилади.
Корхонани тугатиш:
– таъсисчи қарорига кўра;
– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ суд қарори бўйича;
– амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича.
Корхона Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси
(53-56 моддалар) талабларига мувофиқ тугатилади.
12.2. Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган таъсисчи ёки орган бу ҳақда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма равишда хабар беришлари керак, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган корхона тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди.
12.3. Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган таъсисчи ёки орган Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган ишларни амалга оширувчи тугатиш комиссиясини тайинлайдилар.
12.4. Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб корхонанинг ишларини бошқариш соҳасидаги ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади.
12.5. Тугатиш комиссияси матбуот органларида корхонанинг тугатилиши ҳамда унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати ҳақида хабар эълон қилади.
12.6. Тугатиш комиссияси кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш чораларини кўради, шунингдек кредиторларни корхона тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
12.7. Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс корхонанинг мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар рўйхати, шунингдек уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Оралиқ тугатиш баланси корхонанинг таъсисчиси ёки корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади.
12.8. Агар корхона ихтиёридаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси корхонанинг мол-мулкини ким ошди савдоси орқали суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотади.
Тугатилаётган корхона кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатиш комиссияси томонидан амалдаги қонунларда белгилаб қўйилган навбат тартибида, оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади, у корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган корхона таъсисчи томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Тугатиш комиссияси томонидан корхона ихтиёридаги пул маблағлари, шунингдек тугатиш вақтида унинг мол-мулкини сотишдан тушган пулларни ҳисобга олган ҳолда, бюджет билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг, корхона қарзлари тўланганидан кейин қолган мол-мулк корхона ихтиёрида қолади.
Корхона Давлат рўйхати реестридан чиқарилганидан кейин тугатилган деб ҳисобланади.
Корхона фаолиятини тугатиш билан боғлиқ харажатлар унинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

XIII. БОШҚА ШАРТЛАР
13.1. Агар ушбу Уставнинг бирор бир қоидаси бекор ёки ўз кучини йўқотаётган бўлса, бу ҳол қолган қоидаларнинг амали тўхтатилиши учун сабаб бўлмайди. Бекор қилинган қоида ҳуқуқий жиҳатдан мумкин бўлган қоидага алмаштирилиши лозим.
13.2. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.

Print Friendly, PDF & Email