Jarqo’rg’on tumanida oilaviy spartakiada o’tkazildi

Жорий йилнинг 8 февраль кунида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 10 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email