Avstriya-Shveytsariyaning “Doppelmayr” kompaniyasi Surxondaryoda kanat quradi

O‘zbekistonning eng go‘zal diqqatga sazovor joylaridan biri hisoblangan Sangardak sharsharasiga qoyil qolish mumkin.

Qurilish Surxondaryo viloyatining so‘lim tog‘lari orasida joylashgan mashhur Sangardak sayyohlik qishlog‘ida amalga oshiriladi. O‘tgan yili bu yerda zamonaviy sanatoriy barpo etildi.

Xuddi shu qishloqda xuddi shu nomdagi sharshara bor – mamlakatdagi eng kattalaridan biri, uni ko‘pincha «O‘zbek Niagarasi» deb atashadi.

Loyiha doirasida nafaqat uzunligi 1,2 ming metr bo‘lgan kanat yo‘li, balki uzatuv maydonchasi, mehmon uylari, restoran, ot minish va tuyalar uchun maydonlar, sport, oilaviy sayr, o‘yinlar va raqslar uchun maydonlar quriladi.

Loyiha 10 million yevroga baholanmoqda. Xorijlik hamkorlar bilan barcha tafsilotlar muhokama qilindi, yaqin orada ish boshlanishi kerak. Joriy yil oxirigacha ob’ekt foydalanishga topshirilishi rejalashtirilgan.

Surxondaryo viloyati delegatsiyasining Vengriyaga tashrifi doirasida loyihani amalga oshirish bo‘yicha kelishuv va boshqa shartnomalar ham imzolangani aytilmoqda

Salomatlik tuman boylik

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 30 ноябрь куни Шўрчи туманида касаба уюшмалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий лойиҳалар доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туманнинг чекка ва чегара ҳудудлари ҳисобланган “Озод”, “Лайлакхона”, “Хушчекка” ва “Эзгулик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оила аъзолари бўлган ҳомиладор аёллар ва болалар ҳамда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббиёт ходимлари томонидан тегишли маслаҳатлар бериди, ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди ҳамда аҳоли учун зарур бўлган дори-дармонлар тарқатилди.

Bayram tadbiri o’tkazildi

Сурхондарё вилоят транспорт , йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 ноябр – Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан жорий йилнинг 7 ноябрь куни байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда “Соғлом авлод жамғармаси” тиббиёт ходимларига касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

“Xonjiza” bolalar oromgohida

Жорий йилнинг 5 июль куни Узун туманидаги “Хонжиза” болалар оромгоҳида “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан борган таълим ходимлари фарзандлари фаол иштирок этишди.

Yoz- o’tmoqda soz

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимида фаолият юритаётган ташкилотлар ходимларининг фарзандларидан 220 нафари вилоятимизнинг “Хонжиза”, ”Вахшивор”, ”Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштирилди ва дам олдирилди. Белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.

Mustaqillik bayramiga 3 ta ish o’rni yaratilda

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан белгиланган режага асосан 3 та иш ўрни яратилди.
“Боғзор” маҳалласи худудида ташкил этилган кулолчилик устахонаси 2016 йилнинг апрель ойидан фаолият юритишни бошлади. Устахонада 3 нафар коллеж битирувчиси кулолчилик билан шуғулланмоқда.

“Eng yaxshi ishchi kasb egasi” nominasiyasi bo’yicha o’tkazilgan tanlovning viloyat bosqichi natijalari to’g’risida.

Жорий йилнинг 30 июнь кунида Денов Хазорбоғ қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида Сурхондарё вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг кўшма қарори асосида “Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш механиги касби” бўйича “Энг яхши ишчи касб эгаси” номинацияси танловининг II-вилоят босқичи ўтказилди.
“Амалий синовлар” МТА ни тайёрлаш, “Пайвандлаш” ва “Автомобилни бошқариш” ихтисослиги бўйича ўтказилди.
Ўтказилган танлов натижаларига кўра Денов “Ҳазорбоғ қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежининг битирувчи-ўкувчиси Магатов Шамсиддин Элмуродович биринчи ўринни, Шўрчи қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи битирувчи-ўкувчиси Тўхтаев Бегали Худойберди ўғли 2-ўринни, Узун қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежининг битирувчи-ўкувчиси Хўжамов Шамсиддин Бахри ўғли 3-ўринни эгаллашди.

Oromgohning ochilish marosimi bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 22 июнь куни Шеробод тумани Кўҳитанг тоғ ён бағридаги сўлим “Шалқон” қишлоғи ҳудудида жойлашган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Оромгоҳнинг очилиши маросимида чиройли, муҳташам оромгоҳни бунёд этган қурувчиларга миннатдорчилик билдирилиб, уларга Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси ва Шеробод туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
“Собирқурувчи” хусусий корхонаси раҳбари томонидан “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳига рамзий калит топширилди.
Тадбирда оромгоҳда дам олаётган истеъдодли ёшлар ва вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.