Oromgohning ochilish marosimi bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 22 июнь куни Шеробод тумани Кўҳитанг тоғ ён бағридаги сўлим “Шалқон” қишлоғи ҳудудида жойлашган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Оромгоҳнинг очилиши маросимида чиройли, муҳташам оромгоҳни бунёд этган қурувчиларга миннатдорчилик билдирилиб, уларга Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси ва Шеробод туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
“Собирқурувчи” хусусий корхонаси раҳбари томонидан “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳига рамзий калит топширилди.
Тадбирда оромгоҳда дам олаётган истеъдодли ёшлар ва вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email