Velomarafon musobaqasi o’tkazildi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрамининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шурчи туман кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамкорлигида маҳаллаларда яшовчи аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, велосипед спорт турининг оммавийлигини ошириш мақсадида веломарафон мусобақаси ўтказилди.
Ўтказилган мусобақада маҳаллаларда яшовчи 210 нафар ҳаваскор велоспортчилар иштирок этишди.
Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email