Avgust anjumani o’tkazildi

Жорий йилнинг 25 август куни Ангор туманининг 9 – болалар мусиқа мактабида туман таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамкорлигида ўқитувчиларнинг Анъанавий август анжуманини ўтказилди. Тадбир сўнгида 2014 – 2015 ўқув йилида муваффақиятларга эришган бир қатор педагог ходимлар ҳамкорларнинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email