Umumhalq xayriya hashari

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши томонидан туман кенгаши тасарруфидаги 1, 9, 11, 21-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида меҳнат қилаётган ва нафақадаги фахрийларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг томорқасига 5 донадан жами 25 дона мевали дарахтлар кучати экилди.
Жумладан, 1-мактаб қоровули Йўлдошев Уктам ака 35 йил мактабда қоровуллик қилиб, ҳозирда нафақада. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси З.Шералиев ва 1-мактаб бошланғич касаба уюшмаси раиси Х.Холмўминова билан биргаликда ушбу фахрийнинг томорқа боғига 2 дона ўрик, 2 дона гилос, 1 дона хурмо мевали дарахти экишди.
Шунингдек, 9-мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Умарова Қундуз ташаббуси билан мактабнинг ишчи ходими Т.Абдураимов боғига 5 дона, 11-мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Мўминова ташаббуси билан фахрий қоровул Ф.Умаров, 21-мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Мавлонова ташаббуси билан мактаб ходимаси, ёлғиз она О.Хушбоқова ҳамда 4-ихтисослашган мактаб интернати бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Мухторов ташаббуси билан мактаб ходимаси Х.Холоваларнинг томорқа боғига 5 донадан мевали дарахт кўчатлари экилди.

Print Friendly, PDF & Email