O’lmas qadriyatlarimiz harbiylar e’tiborida.

Атрофга ўзининг фусункор гўзаллиги, мўъжизаси ва кўркини намойиш этиб, табиатнинг уйғониш палласига кираётгани, дов-дарахтлар уйғониб, гул-чечаклар очилаётгани ҳамда барчанинг қалбида яратувчанлик, бунёдкорлик шукуҳи жўш ураётгани Навбаҳордан дарак бермоқда.
Куни кеча агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман Кенгаши ташаббуси билан туманининг қўшни Республикалар билан чегарадош ҳудудида жойлашган N-сонли ҳарбий қисмга қарашли n-постда ҳарбийлар ва уларнинг оила-азолари учун яқинлашиб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрами муносабаи билан “Ўлмас қадриятларимиз ҳарбийлар эътиборида” номли байрам тадбири ташкил этилди.
Кечада Шўрчи туман ҳокимлиги маънавият тарғибот бўлими, туман маданият ва спорт ишлари бўлими фаол иштирок этишган бўлса, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман Кенгаши томонидан чегараларимиз дахлсизлиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг аёллари учун ташкил этилган қимматбаҳо эсдалик совғалари барчага байрамона кайфият бағишлади.
Айниқса, ҳарбий қисмда қайнаган cумалак ўзининг ҳушбўй ифори ва таъми билан манзур бўлиб, қалбларни шукроналик туйғулари билан лиммо-лим тўлдирди.

Print Friendly, PDF & Email