Президентимиз ташаббуслари амалда

07.05.2019. Мухтарам Президентимиз томонларидан белгилаб берилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш тўғрисида”ги 12- сонли баёнини ижросини таъминлаш юзасида 5 та муҳим ташаббусни амалга оширишда белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда ҳамкор ташкилот ва муассаcалар билан биргаликда Термиз шаҳар “Сурхон” спорт мажмуасида жами 1126 нафар бошқарма ва таълим муассасалари ишчи ва талаба ёшлари ўртасида оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Фахрийлар холидан ҳабар олиш давом этмоқда

07.05.2019. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан касаба уюшмаси фахрийси, ўзининг шу соҳа ривожи учун кўп йиллик самарали меҳнатини қўшган Алламурод Мейлиевга 80 ёшга тўлганлиги муносабати билан, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Касба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан тизимда фаолият кўрсатиб кетган фахрийлар холидан ҳабар олиш давом этмоқда.

Фахрийлар эътиборда

07.05.2019. 9 май «Хотира ва қадрлаш » куни муносабати билан  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Олтинсой тумани кенгаши томонидан таълим муассасаларида фаолият юритиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган кекса меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб совғалар тарқатилди.

Термиз шаҳрида VI-анъанавий спартакиада бўлиб ўтди.

05.05.2019. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан халқ таълими ходимлари ўртасида VI – анъанавий спартакиадаси ўтказилди.

Мусобақада спортнинг 5 тури бўйича ғолиблар эсдалик совғалари ҳамда махсус дипломлар билан тақдирландилар.

Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори

04.05.2019. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларини инсон ва оила ҳаётига муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканлигини тарғиб этиш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида оилавий спартакиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари спортнинг югуриш, акробатика элементлари, тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси ҳамда арқон тортиш мусобақалари бўйича куч синашдилар.    

“Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” спартакиадаси туман ва шаҳар  босқичларида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 14 нафар оилага касаба уюшмаларининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Узун туманида “Хотира -2019” турнири ўтказилди.

04.05.2019. Узун туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тиббиёт соҳасида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган ва ўз касбига улкан ҳиссасини қўшган марҳум тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишлаб “Хотира -2019” мини футбол турнири ҳамда эркаклар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолиб жамоаларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан

04.05.2019. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Сурхондарё вилоят  шахмат  Федерацияси ҳамкорлигида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан касаба уюшмалари меҳнат фахрийси Бўри Алламуродов хотирасига бағишланган эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат бўйича очиқ хотира турнири  ўтказилди.

Шахмат турнири ғолиб ва иштирокчиларига касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.