Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори

04.05.2019. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларини инсон ва оила ҳаётига муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканлигини тарғиб этиш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида оилавий спартакиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари спортнинг югуриш, акробатика элементлари, тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси ҳамда арқон тортиш мусобақалари бўйича куч синашдилар.    

“Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” спартакиадаси туман ва шаҳар  босқичларида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 14 нафар оилага касаба уюшмаларининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email