Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори

04.05.2019. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларини инсон ва оила ҳаётига муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканлигини тарғиб этиш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида оилавий спартакиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари спортнинг югуриш, акробатика элементлари, тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси ҳамда арқон тортиш мусобақалари бўйича куч синашдилар.    

“Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” спартакиадаси туман ва шаҳар  босқичларида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 14 нафар оилага касаба уюшмаларининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Узун туманида “Хотира -2019” турнири ўтказилди.

04.05.2019. Узун туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тиббиёт соҳасида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган ва ўз касбига улкан ҳиссасини қўшган марҳум тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишлаб “Хотира -2019” мини футбол турнири ҳамда эркаклар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолиб жамоаларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан

04.05.2019. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Сурхондарё вилоят  шахмат  Федерацияси ҳамкорлигида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан касаба уюшмалари меҳнат фахрийси Бўри Алламуродов хотирасига бағишланган эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат бўйича очиқ хотира турнири  ўтказилди.

Шахмат турнири ғолиб ва иштирокчиларига касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.