Хоразмга саёҳат

Жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол  иштирокини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот, муассасаларда  фаолият  кўрсатаётган  ходимлар ва уларнинг оила аъзолардан 45 нафарининг Хоразм вилоятининг тарихий жойларига саёҳатлари уюштирилди.

Президент ташаббуслари ижроси таъминланмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ахмедов А.А. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё тумани 19- ўрата  таълим мактабининг 1345 нафар ўқувчиларига 100 дан зиёд китобларни топширди. Учрашувда мактабда ташкил этилган баъдий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан концерт кўрсатилди.

 

 

28 апрель- Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

24.04.2019. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида 28 апрель- “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Ҳавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтказилаётган Тадбирлар дастурига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 “с” сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги НИЗОМ талаблари асосида ўтказилган кўрик-танловнинг биринчи босқич ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори Ш.Арипова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сурхондарё вилояти депутати А.Артиков, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши вакили З.Набиев, Ўэбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов, бўлим мудири Дж.Валиханов ҳамда Термиз МТУ УК вакиллари ҳамда вилоятдаги ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари масъул ходимлари, шунингдек, вилоят бўйича туман ва шаҳардаги тармоқ касаба уюшма кенгаш раислари ва фаоллари, жами 193 нафар ходимлар иштирок этишди.

Давра суҳбати ўтказилди

22.04.2019. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Термиз туман Соғлиқни сақлаш бирлашмасида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида Давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.

13 апрель “Соғлом озиш куни”

13.04.2019.         Термиз туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан  13 апрель  “Соғлом озиш куни” муносабати билан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида велосипедда юриш, стол тенниси, волейбол, гимнастика ҳамда тез юриш спорт мусобақалари  ўтказилди.

Тадбирда тиббиёт бирлашмаси тизимига кирувчи муассасалардан 625 нафар ходим иштирок этди.

“Ёш чегарачилар” кўрик-танлови ўтказилди.

13.04.2019. S-ҳарбий қисмда “Ёш чегарачилар” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов ғолибларига Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни муносабати билан.

12.04.2019. Термиз шаҳар N-ҳарбий қисмда Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни муносабати билан “Ватанга садоқат-ҳаётимиз мазмуни” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир қатнашчиларига Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан ҳарбий қисм кутубхонаси учун китоблар совға қилинди.

Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 2 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари кунини жорий этиш тўғрисида”ги 10-5 сонли ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 19 октябрдаги 12-12 ”с” сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 9 апрель куни Сурхондарё вилоят молия бошқармаси ҳамда вилоят давлат молиявий назорат тафтиш бошқармаси бошланғич касаба уюшмаларига ташриф буюрилди ва уларнинг фаолиятига амалий ёрдам кўрсатилди.