Жарқўрғонда “Пресс- конференция” бўлиб ўтди

2019 йил  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” ДАВЛАТ ДАСТУРИни   бажариши мақсадида  2019 йилнинг 30 май куни Жарқўрғон тумани 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Жарқўрғон туман кенгашининг тармоқдаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари иштирокида  “ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий масалалар” мавзусида  “Пресс- конференция”си  бўлиб ўтди.

“Пресс- конференция”да  Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Тагаева Моҳира Раҳматуллаевна, Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Холов Зариф Халилович ҳамда туман халқ таълими, мактабагча таълим бўлимининг  бош юрист консульти қатнашиб берилган саволларга жавоб беришди.

“Пресс- конференция” кўтаринки руҳда ўтиб, якунида иштирокчиларга мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан спектакль ва куй қушиқлар ижро этилди.

Биринчи ташаббус амалда

29.05.2019й. Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истедодини юзага чиқариш бўйича биринчи ташаббуснинг амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида  талаба ёшлари ўртасида ўтказилган “Биз коррупцияга қаршимиз” кўрик–танловнинг “Энг яхши плакат” номинацияси бўйича танлов иштирокчилари ўзлари чизган расмларини намойиш этишди.

Охириги қўнғироқ тадбири ўтказилди

Термиз туманидаги 6-ўрта мактабда 1350 ўқувчи таълим олади. Бу ерда бўлиб ўтган охирги қўнғироқ тадбирида 54 нафар 11-синф ҳамда 150 нафар 1-синф ўқувчилари, ўқитувчилар , ота-оналар ҳамда меҳмонлар иштирок этдилар.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов битирувчиларни табриклади, уларнинг касб-ҳунар, малакали мутахассисликни эгаллаб мустақил ватанимизнинг равнақи, ҳалқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилишларига омадлар тилади.

 

Ҳудудий семинар ўтказилди

23.05.2019. Ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат  ва мониторингини таъминлаш  бўйича  вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи  томонидан Термиз шаҳар  22-сонли болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактаби ҳамда “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳудудий семинар ўтказилди.

Семинарда ушбу масалага дахлдор бўлган  корхона раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ташқарисидаги барча оромгоҳ директорлари, хисобчилари, оромгоҳларда фаолият юритадиган   тарбиячилар, етакчилар, тўгарак раҳбарлари, мусиқа раҳбарлари, спорт йўриқчилари,  ошпазлар, тиббиёт, ички ишлар ходимлари ҳамда  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

9 май “Хотира ва қадрлаш” кунида фахрийлар холидан хабар олинди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари томонидан Термиз шаҳридаги таълим муассасаларида ишлаб, бугунги кунда нафақада бўлган бир гурух фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

 

Эсдалик совғалари топширилди

9 май  “Хотира ва Қадрлаш куни ” муносабати билан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани 2-жаҳон уруши қатнашчилари “Қирон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 98 ёшли Эшқобилов Поён бобога, “Полвонлар юрти” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  96 ёшли Абдуллаев Рўзи бобога ҳамда “Қорақурсоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 93 ёшли Хўжанов Кенжа боболарга Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман Кенгашининг эсдалик совғалари берилиб, ҳолидан хабар олинди.

Олтинсой туманида мусобақа ўтказилди.

07.05.2019.  Олтинсой тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси  ташаббусида  9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан туман тиббиёт бирлашма ходимлари ўртасида спартакиада ўтказилди. Унда мини футбол, эркаклар ўртасида шахмат ва хотин-қизлар ўртасида  шашка  бўйича  мусобақалар ўтказилди.   Тадбир ғолиблари касаба уюшмасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ёшлар Президентимиз этиборида

07.05.2019. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалаларига бағишланган видео селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан шаҳардаги 9- умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига ҳамда Термиз шаҳар “Сурхон-соҳили” маҳалласида яшовчи Омонова Насиба томонидан очилган уй кутубхонасига китоблар совға қилинди.

“Келинг, биз билан қувнанг” спорт тадбири ўтказилди

07.05.2019. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалаларига бағишланган видео селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида умумий ўрта таълим мактаблари иштирокада “Келинг, биз билан қувнанг” спорт тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир фаол иштирокчиларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан  совға сифатида спорт анжомларидан шахмат  ва  шашка жамламалари топширилди.