Семинар ўтказилди.

28.06.2019й. Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Корхона, ташкилот ва муассасалар фаолларининг хуқуқий маданиятини ошириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда жамоа шартномаларини тузиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда меҳнат мухофазасига оид масалалар тушунтирилди.

Спорт тадбири ўтказилди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши тизимидаги Статистика бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан жорий йилнинг 10-15 июнь кунлари спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.  Ғолиблар бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ёз-ўтмоқда соз.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан болаларни ёзги таътилда дам олишлари учун “Беш булоқ – Сурхон -Шеробод” ормогоҳига олиб борилди.

Саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги адлия бошқармаси ходимларидан 33 нафари Бухоро шахрига саёҳатга олиб борилди.

Тадбир бўлиб ўтди

18.06.2019 й. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали томонидан,  Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев белгилаб берган 5 та муҳим ташаббус  доирасида ўтказилган маънавият-маърифат  ҳамда  спорт тадбирлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Саёҳат уюштирилмоқда.

17.06.2019 й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан бошқармада меҳнат қилиб келаётган 35 нафар ишчи ходимлар Самарқанд-Бухоро йўналишлари бўйича саёҳат ва зиёратга жўнаб кетишди.

Бешинчи ташаббус амалда

17.06.2019й. Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини бешинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида май ойида 3 нафар ишга муҳтож аёллар Нишанбаева Мафтуна, Маллаева Хуснора, Саттарова Зулфиялар иш билан таъминланди.

Тўртинчи ташаббус амалда

17.06.2019й. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида ҳар хафтанинг пайшанба куни гуруҳларда ахборот ва мураббийлик соатида бадиий асарлар таҳлил қилинмоқда.