Спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди

12.06.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши ва туман “Нуронийлар” кенгаши ҳамкорлигида касаба уюшма аъзолари ва нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақада ғолиб бўлганлар туман кенгашларнинг совға ва дипломлари билан тақдирландилар.

12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

12.06.2019й. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишлаб “Қишлоқ ҳўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланишига йўл қўймаслик” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва болалар ҳуқуқлари тўғрисида маълумотлар слайдлар ҳамда роликлардан фойдаланилган ҳолда болаларга етказилди. Спорт, санъат намоёндалари ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган шахслар томонидан мастер-класслар ўтказилди. Иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш танловлари ҳамда расмлар кўргазмаси намоиш этилди.

“ХОТИН-ҚИЗЛАР ВЕЛОМАРАФОНИ” куни муносабати билан

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 12 июнь куни Ҳалкаро “ХОТИН-ҚИЗЛАР ВЕЛОМАРАФОНИ” кунига бағишлаб 18-30, 31-45, 46-70 ёшли хотин -қизлар ўртасида веломарафон ўтказилиб ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан такдирландилар.