Учинчи ташаббус амалда

16.06.2019й. Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган учинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида талабалар билан хафтанинг ҳар пайшанба куни “Техник тизимларда ахборот технологияси”  тўгараги ташкил этилди.

Иккинчи ташаббус амалда

14.06.2019й. Маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга қизиқиш бўйича иккинчи ташаббуснинг амалга ошириш ҳамда белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали томонидан ёшларни жисмоний чиниқтириш, улар билан ишлашни самарали ташкил этишда мақсадида Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида эрталабки бадантарбия ва гимнастика машғулотлари ўтказилди.

Спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди

12.06.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши ва туман “Нуронийлар” кенгаши ҳамкорлигида касаба уюшма аъзолари ва нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақада ғолиб бўлганлар туман кенгашларнинг совға ва дипломлари билан тақдирландилар.

12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

12.06.2019й. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишлаб “Қишлоқ ҳўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланишига йўл қўймаслик” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва болалар ҳуқуқлари тўғрисида маълумотлар слайдлар ҳамда роликлардан фойдаланилган ҳолда болаларга етказилди. Спорт, санъат намоёндалари ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган шахслар томонидан мастер-класслар ўтказилди. Иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш танловлари ҳамда расмлар кўргазмаси намоиш этилди.

“ХОТИН-ҚИЗЛАР ВЕЛОМАРАФОНИ” куни муносабати билан

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 12 июнь куни Ҳалкаро “ХОТИН-ҚИЗЛАР ВЕЛОМАРАФОНИ” кунига бағишлаб 18-30, 31-45, 46-70 ёшли хотин -қизлар ўртасида веломарафон ўтказилиб ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан такдирландилар.

Президент томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус амалда.

Вилоят хокимлигининг оромгоҳларда турли маданий-маърифий тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус йўналишлари бўйича ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги №06-06/502-сонли режа жадвалига асосан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2019 йилнинг 11 июнь санасида Шеробод туманидаги “Нефтчи” оромгоҳида “Спорт менинг ҳаётим” шиори остида спортнинг енгил атлетика, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари 1-2-3-даражали дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Оромгоҳлар болаларни қабул қилишга тайёр.

Жорий йилнинг 6 июнь куни Шеробод туманидаги “Нефтчи” ва “Бешбулоқ Сурхон Шеробод” оромгоҳларида мавсумга тайёрлаш ишларининг якунлари ва биринчи мавсумни бошлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда оромгоҳ директорлари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди.

1 июнь “Болаларни химоя қилиш” куни.

01.06.2019 й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман кенгаши ва тармоқ тизимидаги корхона, ташкилотлар билан ҳамкорликда спорт мусобақалари, китоб тақдимотлари ва маданий тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида тумандаги кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда тармоқ тизимида меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимларнинг фарзандларига байрам муносабати билан музқаймоқлар тарқатилди.

1 июнь  “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

1 июнь  “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир бола меҳр ва эьтиборда” шиори остида  Ўзбекистон таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ва касаба уюшмаси қошидаги “Зодиак- Касаба- Сайр” шўъба корхонаси томонидан болаларга  5 та муҳим ташаббус бўйича   эсдалик совғалари ҳамда китоблар тақдим этилди.