Биринчи Президент хотирасига бағишланган тадбир

25.01.2018.Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан хотира тадбири ўтказилди.
Унда касаба уюшмалари фаоллари, олий таълим муассасалари талаба ёшлари ва Биринчи Президент билан бевосита мулоқотда бўлган нуронийлар ва шахслар иштирок этишди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи ва халқ тинчлиги йўлидаги кўрсатган довюраклиги, мардилиги, жасорати ҳамда улкан тарихий хизматлари мамлакатнинг ҳар бир фарзанди тилида ва дилида эканлиги, ўтмиш даврининг қийинчиликлари, ўзлигини топаётган давлат мафкурасини яратиш, халқаро аренада ўз нуфузини топиш, тинчлигини сақлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш каби масъулиятли вазифалар бу инсоннинг елкасига юк бўлиб тушгани, умрининг охирига қадар бу ишларни шараф билан уддалаб ўтгани борасида атрофлича фикр юритилди.