Биринчи Президентимизни хотирлаб.

30.01.2018  Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ташаббуси билан Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов туғилган кунининг 80 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида    тумандаги барча таълим муассасалари ходимлари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятига  бағишланган маърузалар тингланди.