Маиший-техника воситалари совға сифатида топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 27 декабрь куни Бойсун, Шеробод, Қумқўрғон, Шўрчи туманларидан 111 нафардан эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига энг зарур бўлган маиший-техника воситалари совға сифатида топширилди.

Маиший-техника воситалари совға сифатида топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан  жорий йилнинг                    26 декабрь куни Термиз шахри ҳамда Жарқўрғон, Термиз, Ангор, Музробот туманларидан 111 нафардан эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига энг зарур бўлган маиший-техника воситалари совға сифатида топширилди. 

Кам таъминланганларга беғараз тиббий ёрдам

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли  қарори юзасидан Сурхондарё вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

            Жумладан, ҳар бир туман ва Термиз шаҳридан 64 нафар оғир касаллиги мавжуд кам таъминланган оилалар аъзоларига тегишли беғараз ёрдам кўрсатилиб, нафақат вилоятдаги, балки пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи тиббий муассасаларида даволаниш  ҳамда зарур дори воситаларини ҳарид қилиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Конституция ҳаётимиз қомуси

07.12.2017. Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан  конституция кунига бағишлаб “Конституция ҳаётимиз қомуси” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга туман ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари , касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва фахрийлари таклиф этилди. Байрам  ниҳоясида туман кенгаши томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

06.12.2017. Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси  касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган “Конституция-хуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз“ мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишда туман тиббиёт ходимлари, даволаш профилактика муассалари вакиллари қатнашди .

“Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

03.12.2017  “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан ўтказилган тадбирга ўрта таълим мактабларидан нафақага чиққан ҳамда ҳозирда ишлаб келаётган ногирон ўқитувчилар таклиф этилди .  Туман кенгаши томонидан тадбир иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди             

1-декабрь ОИТСга қарши курашиш куни

01.12.2017. Шеробод тумани коллеж ва мактабларида “ОИТСга  қарши курашиш” куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда туман “Саломатлик маркази”  шифокорлари ўзларининг сермазмун маърузалари билан  иштирок этишди.  

Конституция – тараққиётимиз гаровидир

Жорий йилнинг 1-декабрь куни  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон Респуликаси Конституцияси қабул қилинишининг
25 йиллиги муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида “давра суҳбати” бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси, ИИБ, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судлари вакиллари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси аппарат ходимлари, туман кенгаш раислари, бошланғич касаба уюшмаси қўмита раислари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Тадбир давомида конституциянинг яратилиш тарихи, унинг давлат ва жамият қурилишидаги аҳамияти тўғрисида маърузалар тингланди ҳамда иштирокчилар томонидан атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.