Конституция – тараққиётимиз гаровидир

Жорий йилнинг 1-декабрь куни  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон Респуликаси Конституцияси қабул қилинишининг
25 йиллиги муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида “давра суҳбати” бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси, ИИБ, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судлари вакиллари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси аппарат ходимлари, туман кенгаш раислари, бошланғич касаба уюшмаси қўмита раислари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Тадбир давомида конституциянинг яратилиш тарихи, унинг давлат ва жамият қурилишидаги аҳамияти тўғрисида маърузалар тингланди ҳамда иштирокчилар томонидан атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email