Кам таъминланганларга беғараз тиббий ёрдам

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли  қарори юзасидан Сурхондарё вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

            Жумладан, ҳар бир туман ва Термиз шаҳридан 64 нафар оғир касаллиги мавжуд кам таъминланган оилалар аъзоларига тегишли беғараз ёрдам кўрсатилиб, нафақат вилоятдаги, балки пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи тиббий муассасаларида даволаниш  ҳамда зарур дори воситаларини ҳарид қилиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Print Friendly, PDF & Email