“Савобли иш – эзгу мақсад”

27.02.2018 Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг ҳамда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали касаба уюшма қўмитасининг Ёшлар билан ишлаш комиссиялари  биргаликда Савобли иш эзгу мақсад” шиори остида Термиз туманида жойлашган “Султон-Саодат” қабристонида хайрия хашари ўтказишди.

“Қишлоқ хўжалигида меҳнат мухофазаси” долзраб масала

22.02.2018  Сариосиё туманидаги Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

 биносида туман  фермер  хўжаликлари  раҳбарлари  ва   ходимлари  иштирокида “Қишлоқ  хўжалигида  меҳнат  мухофазаси”  мавзусида  сайёр  семинар йиғилиши  бўлиб  ўтди.

Йиғилиш давомида мавзуга оид маърузалар  юзасидан фермерлар ва ходимлар томонидан берилган  саволларга Ўзбекистон  агросаноат мажмуи  ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  кенгашининг  Сурхондарё  вилояти бўйича  масъул ташкилотчиси  томонидан жавоблар берилди.

Президент фармони амалда

Ўзбекистон Республикасининг олис, чекка қишлоқлари, табиий газ етиб бормаган ҳудудларида истиқомат  қилувчи кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш  мақсадида   Шўрчи туман  Агросаноат мажмуи ходимлари  касаба уюшма кенгаши   томонидан 2018  йилнинг  22 февраль  куни  кам таъминланган, касалманд, боқувчисини йўқотган  36 нафар оилаларга газ баллон ва газ  плиталари тарқатилди. 

Спорт мусобақаси бўлиб ўтди

15.02.2018. Ангор туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ўтказилган мусобақада 10 та оила иштирок этиб шулардан Химматовлар оиласи ғолиб бўлиб вилоятда бўлиб ўтадиган спорт мусобақасига йўлланмани қўлга киритишди. Мусобақа сўнгида ғолиб оилалар туман касаба уюшма кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

14.02.2018. Ангор туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ўтказилган мусобақада 5 та оила иштирок этиб шулардан Қулмирзаевлар оиласи ғолиб деб топилиб вилоятда бўлиб ўтадиган спорт мусобақасига йўлланмани қўлга киритишди. Мусобақа сўнгида ғолиб оилалар бошланғич касаба уюшма қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Алишер Навоийнинг туғилган куни муносабати билан

9.02.2018й. Ангор туманидаги барча таълим муассасаларида маънавиятининг буюк сиймоси  Мир  Алишер Навоийнинг туғилган куни (1441-1501) муносабати билан  таълим, фан ва маданият ходимлари  касаба уюшмаси  Ангор туман   кенгаши ташаббуси билан  тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда барча бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари фаол иштирок этишди.

ЭҲТИРОМ ВА ҒАМХЎРЛИК КЎРСАТИЛДИ

6.02.2018   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-3268-сонли Қарори ижроси юзасидан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музрабод туман кенгаши томонида тумандаги кам таъминланган оилалар холидан хабар олиниб, уларга 5 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

Президент қарори амалда

5.02.2018   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ги ПК-3268-сонли қарори ижроси юзасидан Шеробод тумани Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши  кам таъминланган хонадонларни ўрганиб чиқиб  қарор ижроси бўйича жадал ишлар олиб бормоқда.